Швециядан сўнг Грузия ёхуд Ўзбекистоннинг Европа терма жамоалари билан статистикаси қандай? 
		
		15 nov 2021 16:00
        News	
	 
				 
				Швециядан сўнг Грузия ёхуд Ўзбекистоннинг Европа терма жамоалари билан статистикаси қандай?
Биласиз Грузия Европа қитъаси вакили ҳисобланади. Бундай даражадаги терма жамоаларга қарши ўйнаш доим фойдали бўлиб келган. Тўғри натижа яхши бўлмаслиги мумкин, лекин хато ва камчиликларни кўриб олиш учун жуда қулай имконият ҳисобланади. Европаликлар терма жамоамизни ўз синовидан ўтказа бошлаганига 20 йил тўлди. Ушбу йўлдаги илк баҳс Озарбайжон терма жамоасига қарши кечган бўлиб, улар билан шу кунгача нақд 9 бор тўқнаш келганмиз. Кейинги ўринларда Беларусь 3, Арманистон 2, Эстония 2, Словакия 1, Албания 1, Украина 1, Черногория 1, Латвия 1, Грузия 1, Исроил 1,Туркия 1, Швеция 1 маротабадан рақиблик қилган.
Мана шу ўйинларда жамоамиз 4та ғалаба, 15та мағлубият, 7да дуранг қайд этилган. Рақиблар дарвозаси 24 бор ишғол қилинган бўлса, 42та тўп ўтказиб юборилган

Озарбайжон - Ўзбекистон 2:1
Ўзбекистон - Озарбайжон 5:1
Исроил - Ўзбекистон 2:0
Ўзбекистон - Арманистон 0:2
Ўзбекистон - Озарбайжон 2:1
Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 2:1
Словакия - Ўзбекистон 4:1
Озарбайжон - Ўзбекистон 2:0
Беларусь - Ўзбекистон 2:2
Ўзбекистон - Беларусь 1:2
Латвия - Ўзбекистон 0:3
Озарбайжон - Ўзбекистон 3:1
Ўзбекистон - Озарбайжон 0:0
Озарбайжон - Ўзбекистон 1:0
Ўзбекистон - Эстония 0:0
Ўзбекистон - Босния ва Герцоговина 0:0
Арманистон - Ўзбекистон 3:1
Албания - Ўзбекистон 1:0
Эстония - Ўзбекистон 3:3
Черногория - Ўзбекистон 1:0
Украина - Ўзбекистон 2:0
Озарбайжон - Ўзбекистон 0:0
Ўзбекистон - Грузия 2:2
Туркия - Ўзбекистон 2:0
Беларусь - Ўзбекистон 1:0
Швеция - Ўзбекистон 2:1
(П.С: Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 1995 йил Болгария ва Венгрия билан кечган ўйинлари расмий статистикага киритилмаган. Сабаби бу икки рақиб клублар терма жамоаси сифатида вакилларимизга қарши майдонга чиққан)

Грузия терма жамоаси билан 2017 йилнинг январь ойида Дубайдаги йиғин давомида тўқнаш келганмиз. Ушбу учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлиб, термамизнинг икки голига Элдор Шомуродов муаллифлик қилганди. Умуман Грузия футболи биз учун бегона ҳисобланмайди. Сўнгги йилларда чемпионатимизда грузиялик мураббий Шота Арвеладзе фаолият олиб борган бўлса, "Қизилқум" сафида айни пайтда Элгужа Григалашвили, Мате Ватсадзе, Георгий Кухианидзе тўп тепмоқда.
"Грузияликлар Ўзбекистон билан ўйинга жиддий қарашмоқда" - Элгужа Григалашвили
Абдулазиз Искандаров
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments