Latest news

22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  11 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

Шукурали Пўлатов: “Навбатдаги ўйинларда ишончни оқлашга ҳаракат қиламан” News

Шукурали Пўлатов: “Навбатдаги ўйинларда ишончни оқлашга ҳаракат қиламан”

Олий лига 13-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда “Насаф” (2:2) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Шукур Пўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, амалга оширилмаган пенальти учун мухлислардан узр сўради.

-  Жуда ҳам қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. Доимгидек мураббийларимиз жамоани ўйинга жиддий тайёрлашди. Баҳсда “Насаф”ни йирик ҳисобда мағлуб этишимиз ёки ўзимиз мағлуб бўлишимиз эхтимоли ҳам мавжуд эди. Якунда эса дуранг бўлди. Амалга оширилмаган пенальти учун мухлислардан узр сўрайман. Ўша пенальти муваффақиятли амалга ошганда, баҳс бизнинг фойдамизга ҳал бўлиши мумкин эди. Энди навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб мураббий ва мухлисларнинг ишончини оқлашга астойдил ҳаракат қиламан, - деди Шукур Пўлатов. 

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси кейинги турда Навоийда ўйнайди. Жамоамиз вакиллари 14-тур доирасида “Қизилқум” жамоаси билан ўзаро рақобат олиб боришади. Беллашув 26 июнь куни Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуаси яшил майдонида бўлиб ўтади.  

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика