Latest news

07:27Суперлига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 01:40А Серия. "Милан" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Меньян оғир жароҳат олди  2 01:26Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" дуранг ўйнади, чемпион деярли аниқ...ми?  1 01:16U-17 Осиё Кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  10 00:45Суперлига. Искандеров "Машъал"га бурчак зарбасидан гол урди, Аҳмедов эса "Шўртан"га пенальтидан гол ура олмади  1 00:41Сергей Лушан: "Бармоғимни бир шақиллатсам, сеҳр билан камчиликлар тўғриланиб қолмайди"  4 00:20U-17 Осиё Кубоги. Тожикистон жаҳон чемпионатида, ҳайр Эрон!  11 23:55Анвар Бердиев ўтган мавсумдаги тўпурар ҳужумчиси нима сабабдан "Шўртан"дан кетганини айтди  8 23:22ЛаЛига ҳакамларни ўйинларга тайинлаш ва баҳолашда бошқача йўлга ўтмоқчи  3 22:47Асрор Алиқулов: "Стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди"  14 22:18Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Шўртан"ни мағлуб этди  77 21:53Перес "Реал" қароргоҳига ташриф буюрди  21 21:26Виталий Левченко: "Бугун тўп назоратига урғу қаратдик"  2 20:59Пеп Гвардиола: "Энг яхши ҳужумчимиз ва уч ҳимоячи сафдан чиққан"  9 20:19Рио Фердинанд "Арсенал"ни "Реал" ҳақида огоҳлантирди  11

Шуҳрат Тошпўлатов: "Йигитлар характер кўрсатишди" News

Шуҳрат Тошпўлатов: "Йигитлар характер кўрсатишди"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Биз учун эндиликда ҳар бир ўйин финалга тенг. Йигитлар характер кўрсатишди. 

Ўйинда биз кўпроқ тўп назоратига эътибор қаратган холда рақибнинг қарши ҳужумларига тайёр туришимиз керак эди. Биринчи бўлимда ҳаммаси режа асосида кетди. Иккинчи бўлимда бир оз хотиржамликка берилди ва бундан қўқонликлар унумли фойдаланиб гол уришди. Йигитларга раҳмат, футбол ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар давом этади. Сўнги дақиқаларда характер кўрсатиб ғалабага эришдик.

- Легионерлар имкониятидан самарали фойдаланилмаётгандек. Бугун ҳам бразилиялик футболчи ўйин тугашига 5 дақиқа қолганидан майдонга туширилди. Бунинг сабаби нимада?

- Вазиятдан келиб чиқиб захираларни амалга ошираяпмиз. Бугун ҳам сўнги дақиқаларда легионер ҳужумчини майдонга туширдик. Самарасини берди, биринчи тўпга айнан у эга чиқиб хавфли вазият яратди. Хусниддин Алиқулов эса жамоамиз учун фойдали бўлган муҳим голни урди.

- Ойбек Бозоров, Хусаин Норчаев, Акмал Мозгавойлар аввалги даражасида ўйнай олмаётгандек. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу футболчилар асосий таркиб аъзолари саналади. Улар ҳар бир ўйинда майдонга тушиб 90 дақиқа ўйнаб келишмоқда. Балки чарчоқ аломатлари бўлиши мумкин, аммо биз уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилпяпмиз.

- Халқаро майдонда ўйнайдиган етакчи клуб турнир жадвалида қуйи ўринларда бораётган жамоа билан сўнги дақиқаларда юзага келган имкониятдан фойдаланиб гол уриб, қийин ғалабага эришди. Бу бир оз ажабланарли эмасми?

- "Қўқон-1912" сўнги 7 турдан буён ютқазмай келаётганди. Ҳимояда кучли туради, ёриб ўтиш осон эмас. Кейин шуни ҳам унутмаслик керак, "Насаф" билан ўйинга барча жамоалар жуда қаттиқ тайёргарлик кўради.

- "Насаф" етакчилари жамоани тарк этса ҳам чиройли ўйин намойиш этарди. Бу йилги мавсумда натижа учун ўйнаётгандек кўринмоқда...

- Натижа ҳам керак. Лекин чиройли футбол намойиш этаяпмиз деб ўйлайман. Аввалги ўйинларда ҳам, бугун ҳам чиройли футбол кўрсатдик. Қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат.

- Бразилиялик Лима Крузни Норчаев билан ротация қилиш мумкинми?

- Ҳозир бизга натижа керак. Таваккал қилишнинг вақти эмас. Фурсати билан таркибга жалб этилган барчага имконият берамиз.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика