Latest news

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  87 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Шуҳрат Тожибоев: “Дунёга Ўзбекистонда футзал ривожланётганини кўрсатишни истаймиз” News

Шуҳрат Тожибоев: “Дунёга Ўзбекистонда футзал ривожланётганини кўрсатишни истаймиз”

10 сентябрь куни Колумбия мамлакатида футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу мундиалда Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор иштирок этиши билан биз учун аҳамиятли.

Биз Жаҳон чемпионатига бир неча кун қолганида терма жамоамизнинг тажрибали ўйинчиси Шуҳрат Тожибоев билан суҳбатлашдик.

- Тошкентда ўтган Осиё чемпионатини сиз томошабин сифатида кузатган эдингиз. Таассуротларингиз қандай бўлганди?

- Тошкентда ташкил этилган Осиё чемпионати жуда аъло даражада ўтганди. Афсуски ўз уйимизда бўлган қитъа чемпионатини жароҳатим боис ўтказиб юборгандим. Жамоамга ёрдам бера олмаётганимдан жуда ҳам ранжидим. Шукурки йигитлар халқимизни хурсанд қилиб, ажойиб ўйин кўрсатиб, ҳақли равишда тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. Мен ҳар бир учрашувда терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришга интилдим.

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай кечди?

- Мундиалга тайёргарлик баҳор фаслиданоқ бошланганди. Апрель ойида 10 кунлик йиғин доирасида Япониядаги халқаро турнирда қатнашиб қайтдик. У ерда Вьетнам ва Япония билан ўйинлар ўтказдик. Ундан кейин июль ойидан Жаҳон чемпионатига тайёргарлик анча кучайган тарзда давом эттирилди. Тожикистон билан 3та ўйин ўтказдик, августда Қозоғистонга бориб мезбонларга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Сўнгра Озарбойжон билан Тошкентда беллашдик. Август ойи сўнггида Осиё чемпиони Эрон билан сафарда иккита баҳс ўтказдик. Йиғинлар давомида 2 маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Мураббийлар янги тактикаларни бизга сингдиришга уринишди.


- Озарбойжон, Қозоғистон билан ўйинлар ҳақида нималар дея оласиз?
- Иккала жамоа ҳам Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу эса уларнинг қандай кучга эга эканликлари ҳақида ортиқча гапириб ўтириш шарт эмас деганидир. Қозоғистонда ҳам Озарбойжон терма жамоасида ҳам бразилиялик футзалчилар ўйнашади. Учрашувларда машғулотларда қўлланган стандартларимизни амалда синаб кўрдик. Ўртоқлик ўйинлари бизга фойда келтирганига шубҳа йўқ.

- Португалия ва Испания каби жаҳоннинг энг кучли жамоалар билан ўйинлар бўлди. Шу баҳслар ҳақида.

- Ҳақиқатдан ҳам тўғри айтдингиз, Португалия ва Испания жаҳоннинг энг кучли футзал жамолари ҳисобланишади. Испания икки марта Жаҳон чемпиони бўлган, яна уч марта финалда мағлуб бўлган. 10 марта ўтказилган Европа чемипонатида 7 марта айнан Испания чемпионликка эришган, амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади. Португалия эса сўнгги йилларда Европа ва Жаҳон чемипонатларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Менимча бундай жамоалар бн ўйин ўтказиш бизлар учун жуда катта фойда келтирди. Жамоамиз бу ўйинларда яхши ҳаракат қилди, тўғри савия борасида рақиблар кучли эди. Лекин менимча қанча кучли рақиблар билан ўйнасангиз шунча савиянгиз ошиб бораверади.


- Кучли жамоалар билан ўртоқлик ўтказиш яхши. Лекин йирик мағлубиятлар йигитлар руҳиятига салбий таъсир қилмасмикин?
- Мураббийлар штаби жамоа аъзолари билан жуда яхши ишлашмоқда. Хосе Мария Мендез ўртоқлик учрашувларидаги натижа ҳеч нимани англатмаслигини, энг асосийси Жаҳон чемпионатидаги натижа бўлишини тушунтирган. Ўртоқлик ўйинлари мундиалга тайёргарлик учун хизмат қилади.

- Таркибга жалб этилган ёш футзалчилар ҳақида фикрларингиз қандай?

- Мураббийлар узоқни кўзлаган ҳолда аста-секин терма жамоага ёш футзалчиларни ҳам қўшиб боришмоқда. Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ёшларимиз жуда тиришқоқ йигитлар. Ёш бўлишларига қарамай яхши ўйин кўрсатишмоқда. Даврон Чориев анчадан буён терма жамоа аъзоси ҳисобланади, унинг ўйинларини Осиё чемпионатида ҳам кўргансизлар. Машраб Одилов ҳам ўзининг ҳаракатлари билан мундиалга боришга муносиб эканини исботлай олди. Илҳом Ҳамроев эса менимча Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган энг ёш футзалчилардан бири бўлади. Унинг ҳам келажаги порлоқ деб ўйлайман.

- Португалия ва Испаниядаги йиғин қандай шароитларда кечмоқда?

- Португалия ва Испаниядаги йиғинлар яхши шароитда кечмоқда. Барча машғулотлар режадагидек олиб борилмоқда. Шарт-шароитлар аъло даражада. Шу ўринда мундиалга тайёргарлик кўришда шундай имкониятлар яратиб берган ЎФФ ва ЎФА раҳбариятига бутун терма жамоамиз номидан миннатдорчлик билдириб ўтаман.


- Гуруҳдаги рақибларни ўрганиш қандай кечмоқда?
- Гуруҳдаги рақибларимизни мураббийимиз ўрганиб чиқишди. Энди ҳар бир машғулотда уларга қарши қандай ўйнаш кераклиги, улар қандай ўйнашинини тушунтириб боришмоқда. Мураббий барча маълумотларни бизга етказишга ҳаракат килаяпти. Мундиал бошлангунига қадар барча маълумотларни олиб бўламиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида қандай натижага эришиши мумкин деб ўйлайсиз?

- Терма жамоамиз ўз тарихида илк бор мундиал финал босқичига йўл олди. Йигитларнинг барчаси ўзини кўрсатишга, ватан терма жамоаси учун борини бериб ўйнашга тайёр. Шунча қилинган тайёргарлик ўз самарасини бериб насиб қилса Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида яхши натижага эришиб қайтамиз. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Бутун дунёга Ўзбекистон мамлакатида ҳам футзал ривожланётганини кўрсатишни истаймиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика