Latest news

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Болтабоев ва Абдуллаевнинг биринчи лига баҳсларида ўйнаб маҳоратини оширгани анчагина фойдали бўлди” News

Шуҳрат Раҳмонқулов: “Болтабоев ва Абдуллаевнинг биринчи лига баҳсларида ўйнаб маҳоратини оширгани анчагина фойдали бўлди”

Бир неча йил “Пахтакор” жамоасининг ёшлари билан ишлаб келган Шуҳрат Раҳмонқулов 2013 йилнинг “Энг яхши ёш ўйинчиси” бўлган Болтабоев билан Абдуллаевнинг имкониятларини жуда яхши билади.
- Албатта, шогирдларимизнинг ютуғидан қувонамиз. Истардимки, бу улар учун сўнгги шахсий ютуқ эмас, бошланиши бўлишини – дея гап бошлади Раҳмонқулов. - Жамшид ҳам Иззатилла ҳам бунга муносиб эди. Сабаби бу икки шогирдимиз БААда бўлиб ўтган кичик мундиалда ўзларини ҳар томонлама кўрсата олишди. Айниқса Жамшид Болтабоев майдон марказида ақлли ҳаракатлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

- Биласизми, Болтабоев ва Абдуллаев ўтган йили биринчи лигада “Пахтакор-2” ва “Зарафшон” сафида ўйнаб анчагина тажриба оширди. Биринчи лигада ўзидан катта ёшдаги футболчиларга қарши ўйнашди. Шу тариқа табиийки улар билан тенгма-тенг ўйнаб анчагина ўсишга эришди. Шунинг учун  жаҳон чемпионатида ўз тенгқурларига қарши чўчимай ўйнашди. Менимча уларнинг айнан биринчи лига баҳсларида ўйнаб маҳоратини оширгани анчагина фойдали бўлди.

- Жамшиднинг ҳам Иззатилланинг ҳам майдон ташқарисидаги ҳарактерлари жуда яхши. Бу футболчилр билан кўп ишлаганим учун сизга шундай фикр билдирмоқдаман. Оғир босиқ, ўзини ҳар қандай холатда ҳам тута билади. Мақтовлардан кейин ўзгариб қолмасликлари даркор. Шунда кейинчалик ҳам ҳурмат қозонади. Тўғри, бундай ёшдаги ўйинчиларда мақтовлардан кейин қандайдир салбий ўзгаришлар учраб туради. Лекин ўйлайманки шогирдларимиз билан бу каби холат юз бермайди.

- Иккиси ҳам ўсадиган футболчи. Бунинг учун машғулотларда ҳар бир машқни сидқидилдан бажариб, ўз устиларида кўпроқ ишлаш зарур. Бирор бир холат бўйича ёндошмасдан, умумий қараш керак. Жамшид ҳам Иззатилла ҳам яқин йиллар мобайнида “Пахтакор”нинг асосий таркибига кириш учун бор кучларини бериб ишлаши лозим. Ишонаманки улар буни уддасидан чиқади. Камчилик ҳамма инсонда бўлади. Шу жумладан юқорида номлари келтирилиб ўтилган ўйинчиларимизда ҳам бор. Хусусан кимгадир тезлик етишмаса, яна бошқаси қайсидир жиҳат бўйича оқсайди. Шунинг учун ўз устида ишлашни бундан кейин ҳам сусайтиришмаса янада ўсишга эришиши мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика