Latest news

15:14ПРЕВЬЮ. ОКМК бугун "Локомотив" стадионида тарихий ғалабани қўлга киритадими ёхуд шогирдлар устозга қарши  0 15:08"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:03"Бунёдкор" 10 киши бўлиб Қаршида дурангга эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:44"Бавария" "Кристал Пэлас" футболчиси учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр  0 14:22Килиан Мбаппе: "Франциядан кетишимни эълон қилиш бунчалик оғир бўлади, деб ўйламагандим"  2 13:59"Боруссия Дортмунд" 16 ёшли эквадорлик хавбек трансферини эълон қилди  2 13:36Абдувоҳид Неъматов: "Онам стадионга кириб келганида мен қизил карточка олиб чиқиб кетганман"  1 13:24"Лидс" собиқ мураббийи ЖЧда иштирок этувчи термада иш бошлади  0 13:00Суперлига. 100-дақиқада пенальтидан гол урилган "Сурхон" - "Динамо" учрашувидан галерея  2 12:30"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи  1 12:16Факт. "Динамо" кетма-кет бешта ўйинда бу ишни қилди  4 11:42"Реал" сардори МЛС клубларидан таклиф олди  0 11:15Клопп «Астон Вилла»га қарши учрашувдан сўнг нималар деди?  1 10:52Мбаппе навбатдаги совринга эга бўлди  6 10:26Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда халқаро мусобақада иштирок этади  2

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор" News

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. "Шўртан" яхши жамоа экан. Бизда қизил карточка бўлиб қолди. Шу ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйлайман.

- Биринчи гол ижтимоий тармоқларда супер гол сифатида баҳоланаяпти. Бу вазиятда дарвозабоннинг айби борми ёки ҳимоячилар хато қилдими?

- Бу вазиятда бир кишини айблаш нотўғри. Ҳужумчи нотўғри жой танлаб тўпни ололмай қолди. Дарвозабон бунақа зарбани кутмаганди. Ҳар доим вазиятларга тайёр туриш керак. Бу гол учун аниқ кимдир айбдор демаган бўлардим.

- Дарвозабон Жамолиддин Ҳикматов қизил карточка олгач, нималарни ўзгартиришга мажбур бўлдингиз?

- Бир киши кам бўлиб қолгач, рақибда ҳужум қилиш учун кўпроқ бўш худудлар пайдо бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтдик, лекин бир киши кам бўлганимиз барибир ўз таъсирини кўрсатди.

- "Дўстлик"да бош мураббий масаласи қачон ҳал бўлади?

- Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор. Оилавий сабаб туфайли сафар ўйинларига ҳозирча кела олмаяпти.

- "Дўстлик"нинг салбий натижаларига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ўтган турда ҳам айтиб ўтгандим, бизнинг машғулотлар сунъий қопламали майдонда кечаяпти. Шу сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мураббийлар штаби мағлубиятли ўйинлардан кейин футболчиларга ишонч ва руҳият беришга ҳаракат қиламиз.

Rating: +1   

Comments

   
27 mar 21:07:25
Jamshid Abdusamadov
Тажрибали химоячи ярим химоячи хужумчи керак. Айникса уртага тажрибали уйинчи керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика