Latest news

13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  2 13:38ФИНАЛгача...  0 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  5 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  7 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1 11:00Анчелотти Хавининг истеъфосига муносабат билдирди  17 10:33Мавсум якунлари бўйича Goal нашри ТОП-5 лига ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  4 10:07«Арсенал» топ ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи  5 09:59Катанец келган, "Сурхон" ғалаба қозонган ва асабий Бошкович қизил олган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  5 09:40Евро-2024 да Италия терма жамоасининг сардори ким бўлиши маълум  3 09:14Қозоғистон терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро  11 08:47Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди  13 08:20Роналду навбатдаги финалдаги мағлубиятдан сўнг кўз ёшларини тўхтата олмади  80 07:54Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия»  30

Шуҳрат Қурбонов: "Рақиб дарвозасига гол ура олмаяпмиз" News

Шуҳрат Қурбонов: "Рақиб дарвозасига гол ура олмаяпмиз"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта, ўйинда маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтди. Фарғоналик мухлисларни ва "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Суперлигаганинг топ клубларидан бирига қарши ўйнадик. Йигитлар кучли рақибга нисбатан ёмон ўйнашмади.

- "Дўстлик"нинг натижалари Про-лигада ҳам яхши эмас. Жамоага нима етишмаяпти?

- Про-лигада ҳам бугунги каби ёмон ўйнамаяпмиз. Рақиблар биздан яққол устунлик билан ғалабага эришишмаяпти. Биз ҳозир гол ура олмаяпмиз. Бунинг устида ҳам ишлаяпмиз.

- "Дўстлик"нинг мақсадлари қандай?

- Бу йил Про-лига жадвалининг ўрта қисмида мавсумни тугатиш вазифамиз бор. Шунингдек, жамоада ёш футболчиларни тарбиялаб, уларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш орқали келгусида ўзбек футболига етук футболчиларни етказиб беришни мақсад қилганмиз.

- Биринчи голда дарвозабонни айблайсизми?

- Йўқ, у тўпни қайтариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди. Қодирқулов зарбани мукаммал ижро этди, қайтариш қийин эди.

- "Истиқлол" стадиони ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Барчаси ажойиб эди. Ҳақиқий футбол муҳити. Бизга ёқди, бугун футбол ўйнаб маза қилдик.

Rating: +1   

Comments

   
13 apr 07:16:28
Jamshid Abdusamadov
Шарманда тактика уйин йук уйинчилар билганича уйнашвоти. Уйинчилар коптокни энди кургандей
   
13 apr 00:21:45
Неф69
Бу тренерни хам фамилияси Левченко, админ?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика