Latest news

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

Шуҳрат Мақсудов: "Йигитлар ирода кўрсатишди" News

Шуҳрат Мақсудов: "Йигитлар ирода кўрсатишди"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг учинчи турида ўз майдонида "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувдан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди. 

"Аввало Ўзбекистон халқини чин кўнгилдан наврўз байрами билан табриклайман. Соғлик ва саломатлик тилайман. Бевосита ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, осон бўлмаган ғалабага эришдик. Шунингдек, об-ҳавонинг ноқулай келиши ҳам бироз қийинчилик туғдирди. Рақиб жамоа сафида, мураббийлар штабида "Бунёдкор" клубида фаолият олиб борган футболчи ва мутахассислар бор эди. Бу эса уларнинг икки ҳисса куч билан ўйнашини англатарди. Ўйлайманки, футболчиларимиз мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди. Уларнинг шундай чиройли ўйин кўрсатгани учун миннатдорчилик билдираман. Кўрдингиз, бир киши кам бўлиб ўйнадик. Йигитлар ирода кўрсата олишди. 

Бугун таркибдаги ўзгаришларга тўхталсак, ротатциялар қилганимиз футболчиларнинг бор кучи билан тўп тепмаганини билдирмайди. Уларнинг қандай кучга эгалигини яхши биламиз. 

Иброҳим Томиванинг "Металлург" билан ўйинда гол ура олмагани ҳаммада бўладиган ҳолат. Тўғри, бугун қизил карточка олиб қийин вазиятда қолдирди. Қизил карточка олган вазиятда ҳакам яқин турган эди. Буни таҳлил қиламиз", дейди Шуҳрат Мақсудов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика