Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  61 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Шуҳрат Мақсудов: "Нима учундир ҳамма "Бунёдкор"га ёпишиб олган. Кундуз куни ҳам тирноқни ичидан кир қидиришади" News

Шуҳрат Мақсудов: "Нима учундир ҳамма "Бунёдкор"га ёпишиб олган. Кундуз куни ҳам тирноқни ичидан кир қидиришади"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор ассалому алейкум. Бугун шундай жанговар ўйин бўлишини билган эдик. Чунки кубок баҳслари доим юқори руҳда ўтади. Икки жамоа ҳам бугун кейинги босқичига чиқиш йўлланмасини ҳал қилиши мумкин эди. Ҳавотир олган жиҳатим, йигитларнинг руҳияти. Аввалги учта ўйинни, сафарда "Металлург"ни мағлуб этганимиз қайсидир маънода хотиржамлик берди. Шунинг учун футболчилар бемалол ҳаракат қиламиз, деган фикр остида майдонга чиқишди шекилли. Ҳар бир рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак.

- Дилшод Жўраевнинг эрта алмаштирилишига батафсил изоҳ бера оласизми?

- У бошиданоқ ўйинга яхши киришиб кета олгани йўқ. Бир нечта қўпол хатоларга йўл қўйди. Мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб алмаштиришга қарор қилдик. Буни яна кўриб чиқамиз. 

- Балки ички муҳитга боғлиқлик жойи бордир? Негаки, Томива ва Жўраев пенальти талашган вазиятдан сўнг кўпчиликда шундай фикрлар уйғонди...

- Менимча ҳар бир ўйинда бундай вазиятлар учрайди. Нима учундир ҳамма "Бунёдкор"га ёпишиб олган. Кундуз куни ҳам тирноқни ичидан кир қидиришади. Йил якунида терма жамоамиз ҳам мусобақадан қолиб кетса, шу мавзуни ахтаришлари кулгули. Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Очиғи тушунмадим. "Бунёдкор"да ҳаммаси яхши. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтдим. Ўзимиз ўйнаган баҳслардан мисол келтирдим. Фақат ютаверсангиз қизиғи қолмайди. Футболда ғалаба, мағлубият, тортишувлар бўлиши табиий. Футбол шаҳмат эмас-ку. 

- Ҳимоячи ўрнига Музаффар Олимжоновни туширдингиз. Бу ҳужумни кучайтириши кутилганди...

- Режамиз ҳам шундай эди. Олдиндан йиқилишимни билганимда кўрпа қўйиб олардим. Бу - футбол. Афсуски, захирадан тушганлар ўтган сафардагидек ўйинни кучайтира олишмади. Ҳақиқий юраги тоза инсон бу нарсаларни яхши тушунади.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика