Latest news

23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  0 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  5 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  7 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Шуҳрат Файзиев: "Бу майдонда комбинацион ўйин кўрсатиш қийин" News

Шуҳрат Файзиев: "Бу майдонда комбинацион ўйин кўрсатиш қийин"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Шуҳрат Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.




Ўйин ҳақида

Андижонда қийин ўйин бўлишини кутгандик. Жамоамизда муаммолар кўп. Митрович ва Жўрабеков дисквалификацияга учраган бўлса, айрим футболчилар касал бўлиб қолишган. Бундан ташқари, бош мураббийимиз ҳам бироз бетоб.

Йигитлар охиригача ўйнаганликлари учун раҳмат дейман.

Майдон ҳолати унчалик яхши эмас, бу майдонда комбинацион ўйин кўрсатиш қийин ва узун паслар билан ўйнашга тўғри келади.

Майдон яхши эмас деб ҳисоблайсизми?

Ҳа, нотекис жойлари кўп. Ерлатиб ўйнаш қийин, шу боис узун паслар билан ўйнашга тўғри келяпти.

"Андижон"нинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

Ҳамидуллаев келгач, жамоа ижобий томонга ўзгарган. Улар охирги ўйинларда 5 очкога эга бўлишди. Бекободда ва Наманганда яхши ўйин кўрсатишди. Шунингдек, "Бухоро"ни ютишди.

Ҳакамлардан кўпчилик норози бўлди. Шу бўйича нима дейсиз?

Бу менинг ваколатимга кирмайди. Буни махсус қўмита муҳокама қилиб, кўриб чиқиши мумкин.

Натижадан қониқдингизми?

Қийналиб бўлса-да, очко олдик. Ёки ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди, яхши вазиятлар бизда ҳам, "Андижон"да ҳам бўлди.

Жамшид Болтабоев биринчи бўлимда майдон марказида тўп тепди, иккинчи бўлимда қанот ҳимоясига ўтказилди. Бунга нима сабаб бўлди?

Айтиб ўтганимдек, бунга сабаблар кўп. Шунақа қилишга тўғри келди. Захирадан кўриб турганингиздек, ёш йигитлар жой олишган.

Улуғбек Бақоевнинг ҳолати қандай?

Унинг ҳолати яхшиланмоқда. Ўйлайманки, у "Пахтакор" билан ўйингача қайтади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика