Latest news

22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  7 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  4 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  9 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  9 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  28 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

Шуҳрат Файзиев: "Акобир Тўраев Бақоевга ўхшашиб кетади" News

Шуҳрат Файзиев: "Акобир Тўраев Бақоевга ўхшашиб кетади"

ЎФФнинг ортда қолган 2013 йил якунларига бағишлаб ўтказилган тадбирида турли хил номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланганди.
“Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси” номинация бўйича бира тўла уч нафар футболчи эътироф этилди. Жамшид Болтабоев, Иззатилла Абдуллаев ҳамда Акобир Тўраев. Аҳамиятлиси уларнинг барчаси кузда БААда ўтказилган кичик жаҳон чемпионати иштирокчиларидир. Бу йил 18 ёшга қадам қўядиган ушбу футболчиларнинг мураббийлари билан суҳбатлашиб шогирдлари хақидаги фикрларини билишга қизиқдик.

Бухоролик Акобир Тўраев бир неча йил мобайнида “Бухоро” ёшлар жамоасида ўйнади. Эндиликда иқтидорли ҳужумчи асосий таркиб билан шуғулланмоқда. Унинг профессионал футболдаги биринчи мураббийи Шуҳрат Файзиевдир.

- Акобирни “Энг яхши ёш футболчи” деб топилганидан хурсандман - дейди Файзиев. - Иқтидорли йигит. Ўзига ишонадиган, тиришқоқ бола. Унда ҳужумчиларга хос бўлган хусусият бор. Тўраев ҳозирда асосий таркиб аъзолари билан машғулот ўтказмоқда. Унинг бу йил ҳам асосий таркибда ўйнаш имконияти юқори. Асосийси бунинг учун ҳаракат қилмоқда. Ақл билан ўйнашга интилади. Кўпинча ўйинлари билан Улуғбек Бақоевни эслатиб юборади. Насиб килса келажакда миллий терма жамоамиз ва “Бухоро” учун кўп йиллар мобайнида ўйнайди.

- Акобир 1996 йилда таваллуд топган. Шуни инобатга оладиган бўлсак, у учун ҳали ҳаммаси олдинда. Агарда ўз устида ишлашни канда қилмаса, ундан кучли ҳужумчи етишиб чиқиши аниқ.

- Шогирдимнинг камчиликларига келадиган бўлсак, Тўраев бироз қайсаррок йигит. Лекин бошқалар билан яхши чиқишади. Муомаласи ҳам чакки эмас. Шунингдек у тўп билан кўпроқ ишлаши ва рақибини алдаб ўтиб голлар уришни ўзлаштириши керак.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика