Latest news

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  3 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  23 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Шри-Ланка бош мураббийи: "Муаммоларимиз етарлича, бироқ буларни баҳона қилмоқчи эмасман" News

Шри-Ланка бош мураббийи: "Муаммоларимиз етарлича, бироқ буларни баҳона қилмоқчи эмасман"

Осиё Кубоги-2023 ҳал қилувчи саралаш босқичининг 3-туридан ўрин олган Мальдив ороллари – Шри-Ланка (1:0) учрашувидан сўнг Шри-Ланка бош мураббийи Ҳассан Руми фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув қийин руҳда ўтди. Жамоа сардори, энг яхши дарвозабонимиздан айрилганмиз ёмон бўлди. У дисквалификацияга учради. Мальдив ороллари жамоасида легионер футболчилар кўпчиликни ташкил этади, бизда эса атиги бир нафар хориждан тўп тепадиган ўйинчи мавжуд. Қолаверса, мамлакатда кузатилаётган иқтисодий муаммолар ҳам мағлубиятимизга сабаблардан бири бўлди. Бироқ буларни баҳона қилмоқчи эмасман", – деди мураббий.

- Муваффақиятсиз натижалардан сўнг мураббийлик ишингизни қандай баҳолайсиз?

- Албатта, бундан қониқмайман. Таркибни тўлиқ шакллантиришда муаммолар юзага келди. Эндиликда жароҳатланган футболчиларларни сафга қайтариб, ўз ишимизда давом этамиз. 

- Турнир давомида қайси жамоа сизда яхши таассурот қолдирди?

- Албатта, Ўзбекистоннинг ўйинини юқори баҳолайман. Улар кучли таркибга эга.

- Ташкилотчилик ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўзбекистонда бизга ёрдамини аямаган барча-барчага раҳмат айтаман. Барча ишлар яхши даражада ташкиллаштирилди. Қолаверса, ОАВ ҳам мусобақани фаол тарзда ёритиб борди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика