Latest news

21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  272 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9

Шота Арвеладзе: "Хожимат Эркинов ёш бўлгани учун эмас, ҳақли бўлгани учун майдонга тушмоқда" News

Шота Арвеладзе: "Хожимат Эркинов ёш бўлгани учун эмас, ҳақли бўлгани учун майдонга тушмоқда"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.




- Охирги марта "Пахтакор" стадионида 17 июль ойида ўйнагандик. Роса уч ойдан кейин яна ўз майдонимизда ҳаракат қилдик. ОЧЛ, терма жамоа, ўйинлар, ҳиссиётлар... 18 кун давомида 11 нафар футболчимиз биз билан бирга эмасди. Йигитларга тиғиз тақвимга қарамай, яхши ўйин намойиш этишаётгани учун раҳмат айтаман. Энди барча эътиборимиз чемпионат ўйинларига қаратилади. 10та ўйин қолди, ҳар бир ўйин жуда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Биз бу мавсум деярли ҳар уч кунда ўйнаяпмиз, бундан кейин хам тақвимимиз шундай. Ўйинни яхши бошладик, гол урдик. Кейин эса барибир кичик хатоларга йўл қўйдик. Футболда бўшашсанг дарҳол гол ўтказиб юборасан. Чарчоқ ўз таъсирини кўрсатади. Иккинчи бўлимда ҳужумларни кучайтирдик ва вазиятлардан иккитасидан унумли фойдаландик. Яхши ва муҳим ғалаба. Олдинга интилишда давом этамиз", - дейди Арвеладзе. 

- ОЧЛ ва терма жамоа ўйинларидан кейин футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилиб турди. Сабаби браклар жуда ҳам кўп эди.

- Терма жамоа сафаридан футболчилар ўтган куни тунда қайтиб келишди. Бунгача Қатарда, кейин БААда енгил бўлмаган шароитда истиқомат қилишди. Фақат мен матбуот анжуманларига бордим, балки ўша ерда кимдир менга вирус юқтирган. Ўша одамни ҳали топганим йўқ (кулади). Бундай пайтда тўғри овқатланиш, машқ қилиш, тикланиш зарур. Улар буни жуда яхши уддалашмоқда. Кейинги ўйинларга янада яхшироқ ҳолатда бўламиз деб ўйлайман.

- Кубок ўйинларини қандай форматда ўтказиш тарафдорисиз?
- Ҳозирча Ўзбекистон Кубогининг қандай форматда ўтишини билмаймиз. "Пахтакор" бу йил 30та ўйин ўтказди, қолганлар 19-20та ўйин ўтказишган. Биз учун ҳеч бўлмаса битта ўйин кам бўлса ҳам яхши. Шунда ўйинлар орасидаги вақт бироз кўп бўлади. Дам олиш, тикланишга кўпроқ вақт бўлади. Қолаверса, йигитлар келаси мавсумда ҳам "Пахтакор" ва терма жамоалар учун ўйнашади. Шу сабабли плей-оффдан иборат учрашувлар вазиятга нисбатан идеал бўлади деб ўйлайман.

- Ёш футболчиларга кўпроқ имконият беришни бошладингиз. Бу мавсум охирида ёшларга янада кўпроқ имконият беришингизни англатадими?
- Барча ўйинлар 3 очко беради. Исталган рақиб бизга икки карра куч билан ўйнайди. Шу боис осон ўйинлар бўлмайди. Масалан, Хожимат Эркинов терма жамоада ҳам ўйнамоқда, ОЧЛда ўйнади. У ёш бўлгани учун эмас, ҳақли бўлгани учун майдонга тушмоқда.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика