Latest news

12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  1 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  11 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  7 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  7 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0

Шота Арвеладзе: "Хавининг келиши рақибнинг "Пахтакор"га берган баҳоси" News

Шота Арвеладзе: "Хавининг келиши рақибнинг "Пахтакор"га берган баҳоси"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида мезбонлар устози Шота Арвеладзе ва футболчи Марат Бикмаев қатнашди.

"Бу жуда ҳам оғир ўйин бўлади. Уларнинг таркибини, уларнинг тарихини биласизлар. Жамоанинг мақсадидан яхши хабардорсиз. Ўз майдонимизда ўйнаймиз. Эртага стадионда ажойиб муҳит бўлади деб умид қиламан. Яхши ўйин, эффектив ўйин кутаяпман. Натижани олдиндан айтиш қийин. Гуруҳдаги вазиятни янада яхшиламоқчимиз. Гуруҳ босқичи охиригача пешқадам бўлишни ва гуруҳдан чиқишни истаймиз", - дейди Шота Арвеладзе.  

"Кайфиятимиз яхши. Умид қиламанки эртага ҳам шундай бўлади. Бу биттагина ўйин, биз учун жуда муҳим баҳс. Ғалаба қозониш учун боримизни берамиз", - дейди Марат Бикмаев.



- Эртага таркибида Хави, Габи, Ал Ҳайдос ва Бунеджа каби футболчилари бор жамоага қарши ўйнайсизлар. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?
- "Ал Садд" сафида кўплаб юлдузлар бор. Уларни ўрганиб чиқдик. Тошкентда мана шундай кучли жамоа келиши байрам. Хави футбол афсонаси. Габи ҳам юқори савияда ўйнаган. Аммо бизда ҳам қобилиятли футболчилар кўп. Бизни қизиқарли ўйин кутамоқда. Бу Тошкентдаги ажойиб футбол кечаси бўлади.

- "Ал Саад" 21та ўйинда 92та гол урди. Боғдод Бунеджа эса деярли 40та гол урди.
- Ҳар қандай серия бир кун келиб тўхтайди. Биз бор кучимиз билан уларга қаршилик қиламиз. Агар серия тўхтамаса уларни олқишлаймиз.

- Хави ўтган мавсумда ОЧЛ сафардаги ўйинларига бормаганди. Бу йил ҳам илк бор сафарга чиқмоқда. Хави бор ва Хави йўқ жамоа қандай?
- Агар Хави илк бор сафарга чиқаётган бўлса демак улар "Пахтакор"ни жиддий рақиб сифатида кўришмоқда. Хави майдонда бир соат ўйнаши мумкин, ўша вақтни ўзи унга етарли.

- Аъзамов ва Симич эртанги ўйинга тайёрми?
- Ҳа, кеча улар машғулотда қатнашишди. Умид қиламанки эртага бизда йўқотишлар бўлмайди.

- Эртага "Пахтакор" қандай ўйин кўрсатади? Ҳимоявий ёки ҳужумкорми?
- Рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз. Тўпни назорат қилиш ва ўйинни назорат қилишни истаймиз. Эртага кўпроқ шахмат бўлиши мумкин. Бу гуруҳ босқичи ўйини ва ҳар бир ўйин жуда муҳим.


- Эртага "Ал Садд"га сюрприз борми?
- Агар сюрпризларимиз кўп десам ёлғон бўлади. Аммо бир нечта тайёрлаб қўйган нарсаларимиз бор.

- Сиз уйдаги икки ўйинда ҳам деярли бир нуқтадан гол урдингиз. Эртага ҳам ўша нуқтада жарима тўпи бўлишини истармидингиз?
Марат Бикмаев: - Албатта хоҳлардим (кулади). Ўйинда вазиятлардан фойдаланиш жуда муҳим ҳисобланади.

- "Пахтакор" жисмонан ва руҳан тайёрми?
- Осиё чемпионлар лигасидек кучли мусобақадан олдин йигитлар руҳан тайёрлар. Жисмоний ҳолатга келадиган бўлсак ҳар бир ўйиндан кейин тикланиш ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика