Latest news

09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  0 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  1 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  64 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  6 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  27 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  13 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  4

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"га бугун ғолиблик руҳи етишмади" News

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"га бугун ғолиблик руҳи етишмади"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Насаф"дан учралган йирик мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлашимча, ўйинни биз курашчан бошлай олмадик. Дастлабки дақиқалардан рақиб кўпроқ ғалабани истаётганлиги кўринди.
Умуман олганда, жамоамиз пастки ўринлардан охирги турга келиб кумуш медали учун имкониятга эга бўлгани ҳам ёмон эмас. Иккинчи даврани жамоамиз анча яхши ўтказди, дейиш мумкин.

Биз қўйиб юборилган барча голларга қарайдиган бўлсак, ўзимиз қўпол хатоларга йўл қўйдик. Биринчисида Искандеров хато қилди, иккинчисида Алижонов нотўғри ўйнади. Учинчи голда эса Лобанов нима қилганини тушунмадим.
Бу билан фақат бизнинг хатоларимиз мағлубиятга сабабчи бўлди, демайман. "Насаф" бизни хато қилишга мажбур қилганини ҳам тан олиш керак.

Бугун бизга ғолиблик руҳи етишмади.

Элдорбек Суюнов? Бизда иккита яхши савиядаги кипер бор.
Лобанов бугунги учрашувгача яхши ўйнаб келаётганди. Шуни айтишим мумкинки, Суюнов бизда иккинчи рақамли дарвозабон эмас. Жорий мавсумда фақат чемпионатда ўйнаганимиз боис унга имконият беролмадик.

Ўзбекистон чемпионати потенциал жиҳатдан анча юқори ҳисобланади. Аммо биз ўзимиз кичик деталларга эътибор қаратмай, чемпионатнинг бутун потенциалидан фойдалана олмаяпмиз. Оддийгина майдон ҳолатларига эътибор қаратишни ўзи кифоя. Қаршида эса барча шароитлар ажойиб, дейиш мумкин.
Қани энди барча стадионларда шу каби шароитлар бўлса, бу фақат фойдага, чемпионат кучайишига хизмат қилади.

"Насаф" анча барқарор жамоа эканлигини алоҳида эътибор қаратишим мумкин.

Марко Симич нега ўзгартирилди? Симич бироз кичик жароҳат олди, умуман ўйин давомида кўп бор ҳакамлар билан тортишаётганди. Шу боис уни алмаштирдим. Умуман олганда, уни эртароқ алмаштиришим керак эди.

Кейинги мавсумга режалар? Бу кўп жиҳатдан Ўзбекистон кубоги финалига боғлиқ. Агарда "Локомотив" ғалаба қозонадиган бўлса, биз келаси мавсумда ОЧЛда ўйнаш имкониятини қўлга киритамиз.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика