Latest news

14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  2 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  13 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3

Шота Арвеладзе "Пахтакор"да бош мураббий сифатида 100-расмий ўйинини ўтказди News

Шота Арвеладзе "Пахтакор"да бош мураббий сифатида 100-расмий ўйинини ўтказди

"Металлург" билан Суперлиганинг 3-туридаги учрашув Шота Арвеладзе учун "Пахтакор" бошқарувида 100-расмий учрашувга айланди.

100 ўйиндан 75таси чемпионат, 14таси Ўзбекистон ва Лига Кубоги, қолган 11таси эса Чемпионлар лигаси мусобақаларига тўғри келган. Чемпионатда 75 баҳсда 55 ғалаба, 12 дуранг ва 8 мағлубият кузатилган. 170 гол рақиб дарвозасига урилиб, 54 тўп ўтказиб юборилган. 177 очко қўлга киритилган.

Чемпионлар лигасида 6 ғалаба, 2 дуранг ва 3 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати 17га 12ни ташкил этади. Ўзбекистон Кубогида 8 ўйиндан 7тасида муваффақиятга эришилиб, 28 тўп киритиб, 6 гол ўтказиб юборилган. Лига Кубогида 5 ғалаба ва 1 мағлубият кузатилган. Унда рақиб дарвозаси 17 марта ишғол қилинган. 10 гол эса рақиблар тарафидан урилган.

Жами кўрсаткичлар эса шундай кўриниш олган: 100 ўйиннинг 73тасида ғалаба қозонилган. 14 баҳсда кучлар тенг келиб, 13 беллашув рақиблар ютуғи билан якунланган. Жамоа 232 тўп киритиб, дарвозасидан 82 гол ўтказган. Голлар ўртасидаги +150ни ташкил қилмоқда. Умумий очколар сони эса 233тага етган. Арвеладзе қўл остида "Пахтакор" 75 фоиз учрашувларда зафар қучган, бир ўйинда 2,3 очкога эга чиққан ва бир баҳсга ўртача очко 2,33тадан қўлга киритилган.

Ўтган мавсум ўзбек клублари ичида биринчи бўлиб "Пахтакор" требл қайд этган жамоага айланганди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика