Latest news

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Шота Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатида иккинчи бор ғолиб бўлган иккинчи хорижлик мураббий News

Шота Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатида иккинчи бор ғолиб бўлган иккинчи хорижлик мураббий

Грузиялик мутахассис "Пахтакор"ни кетма-кет иккинчи марта ва тарихда 13-бор мамлакатимиз чемпионига айлантирди.

Шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпионатида 7 нафар хорижлик мураббий ғолиб чиққан. Вега да Сильва (Бразилия, "Пахтакор"), Леонид Остроушко (Қозоғистон, "Дўстлик"), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, "Пахтакор"), Зико (Бразилия, "Бунёдкор"), Луиш Фелипе Сколари (Бразилия, "Бунёдкор"), Андрей Фёдоров (Россия, "Локомотив") ҳозиргача чет эллик мутахассислар орасида чемпионга айланган. Арвеладзе эса "Пахтакор"да Вега да Сильва ва Тачмурод Агамуродовдан кейин олтин медалга эга чиққан учинчи хорижлик мутахассис саналади. Шунингдек, у икки бор чемпион бўлган Агамуродовга тенглашиб олди.

Якунига етган мавсумдан кейин Шота Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлар сони бўйича "Пахтакор" бош мураббийлари рўйхатида иккинчи поғонадан жой олиб турибди. Яна етти ўйинда "Пахтакор"ни Суперлигада майдонга бошлаб тушган тақдирда у Равшан Ҳайдаровнинг рекордидан ўзиб кетади. Арвеладзе бошчилик қилган Суперлигадаги 98 ўйинда "Пахтакор" 73 ғалаба, 14 дуранг ва 11 мағлубиятни қайд этган. Бу баҳсларда жамоа 79 фоиз очколарга эга чиққан. Рақиб дарвозасига 237 тўп киритилиб (бир ўйинда ўртача 2,41тадан), 70 гол ўтказиб ппюборилган.


"Пахтакор"ни Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйинларда бошқарган мураббийлар:

1. Равшан Ҳайдаров - 104

3. Шота Арвеладзе (Грузия) - 98

3. Виктор Жалилов - 93

4. Александр Иванков - 73

5. Тачмурод Агамуродов (Туркманистон) - 64

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика