Latest news

09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  1 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   3 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  6 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  9 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  14 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  2 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  1 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  4 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3

Шота Арвеладзе: "Насаф" жуда яхши ўйнади" News

Шота Арвеладзе: "Насаф" жуда яхши ўйнади"

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба билан мезбонларни табриклайман. Ҳамиша "Насаф" билан ўйинлар қизиқ кечади. Бу ерда яхши майдон, ажойиб муҳит бор. Мухлислар футболни яхши кўради. Яхши ўйин бўлди. Ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйдик. Биз бир неча вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Зарбаларни ноаниқ йўлладик. Рақибдан барча яхши ҳаракат қилди, фақат дарвозага аниқ зарба беришда муаммолар бўлди. Чемпионликка эришиб бўлганимиз "Насаф"нинг ҳаракатларига соя солмайди. Улар жуда яхши ўйнашди. Олдинда бизни Кубок баҳслари кутмоқда. Ўзимиз қатнашаётган мусобақаларда ғолиб чиқишга интиламиз. Ўзбекистон Кубогида мавсум мобайнида ўзимиз кўрсатгандек чиройли ва сифатли футбол намойиш қилишга уринамиз. "Насаф" ҳам чемпионлик йўлида қўлидан келганича ҳаракат қилди. Уларда бугун бироз хоҳиш юқори бўлди дея оламан. Майдонга чиқишди ва ўз ишларини бажарган ҳолда ғалаба қозонишди. Рақиб жамоа мураббийни, мухлисларини ғалаба билан табриклайман", - дейди Арвеладзе.

- Кубокда ҳам ғолиб чиқиб "олтин дубль" расмийлаштиришга ишонасизми?

- Биз ўзимиз иштирок этадиган ҳар бир турнирда ғолиб чиқишни истаймиз. Гоҳида бу йўлда бизга рақиблар тўғаноқ бўлади.

- Ижтимоий тармоқларда сизга кучли клублар қизиқаётгани ҳақида ўқидик. Кейинги мавсумни ҳам "Пахтакор"да ишлайсизми?

- Ҳозирда бу масалани муҳокама қилишнинг вақти эмас. Олдинда яна ўйинлар бор. Кубок мусобақаси кутмоқда. Шартномам якунлангач барчасига ойдинлик киритиб оламиз.



Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика