Latest news

01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  6 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  4 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  23 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2

Шота Арвеладзе: “Ливерпуль” каби яхши ўйнаб ютқазгандан кўра, ёмон ўйнаб ютган яхши” News

Шота Арвеладзе: “Ливерпуль” каби яхши ўйнаб ютқазгандан кўра, ёмон ўйнаб ютган яхши”

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 5-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Персеполис” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Шота Арвеладзе ва ҳимоячи Егор Кримец иштирок этишди.

“Олдинда бизни жуда қийин ўйин кутмоқда. Агар гуруҳдаги вазиятга қарасак ҳам буни тушуниб олиш мумкин. “Персеполис” ҳозир тўплаган очкодан кўпроғига муносиб аммо бу футбол. Улар кучли клуб”, - Арвеладзе. 

“Эртанги ўйинда кўп нарса ҳал бўлади. Бизга фақат ғалаба керак қолган барча натижа бизни қийин аҳволга солиб қўяди”, - дейди Кримец. 

- Эртага рақибдан қандай ўйин кутаяпсиз?
- Улар доим бир хил ўйнашади. Эртага ҳам агрессив ва ҳужумкор ўйин кутаяпман.

- “Персеполис” бу мавсум ОЧЛда сафарда иккала ўйинда ҳам ютқазиб қўйди. Эртага бу сизларга қандайдир енгиллик берадими? 
- Бунга қўшилмайман. Улар сафарда ёмон ўйнашмаяпти. Билсангиз битта баҳсни нейтрал майдонда ўтказишди, футболда ким кўпроқ гол урса ўша жамоа ғолиб бўлади.

- Жамоа таркибида йўқотишлар борми? 
- Жасур Яхшибоев жароҳат олган. Достонбек Ҳамдамовда эса сариқ карточкалари сони иккита бўлган.

- Қайси омиллар эвазига рақибни мағлуб этмоқчисиз? 
- Рақибдан кўра кўпроқ гол уриш эвазига.

- Эртага натижа биринчи ўринда бўлади. Дейлик “Пахтакор” ёмон ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонса хурсанд бўласизми? 
- Албатта (кулади). “Ливерпуль” каби яхши ўйнаб ютқазгандан кўра ёмон ўйнаб ютган яхши.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика