Latest news

15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  6 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  36 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар яна бизни голимизни инобатга олишмади" News

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар яна бизни голимизни инобатга олишмади"

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
- Ўйлашимча, ўйин яхши бўлди. Биз ҳам, улар ҳам яхши даражада ўйнашди. Биринчи бўлимда рақиблар кўпроқ вазиятлар яратишди. Танаффусдан кейин эса биз биринчи, иккинчи ва учинчи голни ҳам урдик. Аммо учинчи голни негадир яна ҳакамлар ҳисоблашмади. Бундан аввалги уй ўйинимизда ҳам голимизни инобатга олишмаганди.

"Қўқон-1912" таркибида ҳам яхши футболчилар борлиги кўринди. Майдон ҳолати яхши эмасди ва бугунги майдон бизга ёрдам бермади. Чунки ўйиндан олдин майдон суғорилмади. Ўйлайманки, бу бошқа такрорланмайди.

Симич терма жамоа сафидан эндигина келди ва унда кичик жароҳат бор эди. Шу боисдан Марко бизга бугун ёрдамлаша олмади. Даврон Ҳошимов? Мен бугун Алижоновни синаб кўрмоқчи бўлдим. Бу "Бухоро" билан ўйин олдидан уларни асраш учун қилинган ўзгаришлар эмасди.

Намангандаги майдон ҳолати ёмон эди. Бугун эса бироз ёмонроқ бўлди. Менга маълум бўлишича, Бухородаги майдон ҳолати анча яхши.

Аммо Намангандаги мағлубият фақатгина майдонни ҳолати билан боғлиқ эмас. Бу баҳона бўлиб қолмаслиги керак. Чунки рақиб ҳам ўша майдонда ўйнаганди.


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика