Latest news

16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  8 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  19 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4

“Шўртан”да уйғониш даври. Клуб яна ўз академиясига эътибор беришни бошлади News

“Шўртан”да уйғониш даври. Клуб яна ўз академиясига эътибор беришни бошлади

Tags :  Шўртан
Яқин икки йил “Шўртан” учун осон бўлмади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубдаги муаммолар, қарздорликлар масаласида жиддий иш олиб боришига тўғри келди. 

Узоқ йиллар давомида “Насаф” футбол клуби тизимида ишлаган, клуб академиясини кўтариш, стадионни замонавий кўринишга келтириш каби масалаларда жонбозлик кўрсатган мутахассис Шамил Ярулин “Шўртан”да иш бошлагач, муаммолар ҳал этила бошланди. 

Бугунга келиб “Шўртан” барча қарзларидан қутилгани эътиборга молик. Шунингдек, ўтган мавсум таъмирдан чиққан академия биноси фойдаланишга топширилди. Албатта пандемия даврида “Шўртан” клубига қарашли база ва академияларга осон бўлмади. Вилоят ҳокимияти унинг айрим объектларидан шифохона сифатида фойдаланди. 

Ўтган ҳафтада “Шўртан” ва ниҳоят академияни ислоҳ қилишга кенг урғу бера бошлади. Клуб биринчи навбатда ёш футболчиларни кийим-бош билан таъминлади. Эндиликда академиянинг барча ёш футболчилари киши ҳавасини келиради — уларнинг эгнида бир хилда спорт формаси бор. 

Клуб академия фаолияти билан таништириш, тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, овқатланиш ва машғулот жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бериш ниятида ёш футболчиларнинг ота-оналарини ҳам таклиф қилди. 

Айни вақтда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ узоқ йиллар муаммолар гирдобида қолиб кетган “Шўртан”га катта амалий ёрдам бериб келаётгани эътиборга молик. Ўз навбатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада ташкилотга миннатдорчилик билдиради. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика