Latest news

08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  0 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  27 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  7 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  185 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  12 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  32

“Шўртан” олдига элитага қайтиш вазифаси қўйилди News

“Шўртан” олдига элитага қайтиш вазифаси қўйилди

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси яна кучлилар сафига қайтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Клуб матбуот хизматининг “СА”га хабар беришича, куни-кеча жамоанинг Қаршидаги офисида клуб раҳбарлари, ҳомийлар ва барча ишчи ходимлар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган мақсад жамоанинг ортда қолган мавсумдаги иштирокини тахлил қилиб, ундан тўғри хулоса чиқариб олиш эди.
Шунингдек йиғилишда “Шўртан”нинг яна аввалги қаддини ростлаш жоизлиги аълоҳида таъкидланди. Бу борада бош хомий “Шўртаннефтгаз” мавсум мобайнида молиявий муаммолар бўлмаслигини ҳам аълоҳида таъкидлади.

Клуб раҳбарияти ҳам ўз навбатида жамоанинг яна олий лигага қайтариш учун бор куч билан ишлашини айтиб ўтди.  Шу тариқа “Шўртан”нинг олдига аниқ мақсад ва вазифалар қўйилди.
Бўлиб ўтган йиғилишда бош мураббий масаласи ҳам кўриб чиқилди ва жорий йил клубни Мухтор Қурбонов бошқарадиган бўлди.
Бу бежиз эмас албатта. Боиси Қурбонов илгари футболчилик даврида ҳам “Шўртан” шарафини ҳимоя қилганди. Қолаверса мураббийлик чоғида ҳам жамоада ассисент сифатида фаолият юритган. Қисқаси “Шўртан” учун бегона эмас ва клубнинг холатидан хабардор.

Янги бош мураббийга кимлар ёрдам бериши ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. Жамоа эса йиғинни 7 январдан бошлайдиган бўлди.  Айнан ушбу йиғин давомида таркибда ҳам ўзгаришлар қилинади.

Раҳбарият ва мураббийлар штаби ўзаро келишган холда, асосий таркибнинг ўзаги сақланиб қолинишига келишиб олинди. Шу боис имкон ўсиб келаётган ёш иқтидорли ўйинчилар билан бир қаторда маҳоратли футболчиларни ҳам жамоада олиб қолиш чоралари кўриб чиқилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика