Latest news

16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  18 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  7 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19

"Шомуродов "Рома"да футболчи сифатида ўсади". Жаҳон чемпиони Кристиан Заккардо - Тошкент, ўзбек футболи ва юлдузлар ўйини ҳақида News

"Шомуродов "Рома"да футболчи сифатида ўсади". Жаҳон чемпиони Кристиан Заккардо - Тошкент, ўзбек футболи ва юлдузлар ўйини ҳақида

Эртага, 18 май куни ўзбек футболи афсоналари А Серия юлдузларига қарши майдонга тушади.

Ўйин арафасида Николай Егоричев, Championat.asia сайти учун махсус Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Кристиан Заккардо билан суҳбатлашди. У "Парма", "Палермо", "Милан" ва "Вольфсбург"даги ўйинлари билан танилган.

- Кристиан, аввало Тошкентга хуш келибсиз. Парвоз қандай ўтди?

- Раҳмат! Ҳаммаси жуда яхши ўтди. Мен, ўз навбатида, BMB Trade Group раҳбарияти ва Ўзбекистон футбол Ассосиациясига шундай тадбирни ташкил этганликлари учун миннатдорчилик билдираман.




- Шаҳарни кўришга улгурдингизми?

- Тошкентга бугун учиб келдим, бу менинг илк ташрифим, умуман олганда, фақат меҳмонхонадан туриб шаҳарни кўрдим холос. Кейинроқ ташкилотчилар билан биргаликда ўйин бўлиб ўтадиган стадионга ташриф буюрдик ва бир қанча футбол академияларига бордик. Умид қиламанки, Тошкентни кўришга ҳали вақтим бўлади – бу жадал суръатларда ривожланаётган шаҳар эканлиги аниқ.

- Бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фақат ижобий ҳиссиётлар. Энг аввало, стадион тўлиб-тошишига умид қиламан - бу, биринчи навбатда, маҳаллий футбол мухлислари учун катта воқеа. Умид қиламанки, ҳар икки жамоа ҳам юқори савияда ўйин кўрсатади.

- Хабарингиз бўлса керак, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳозир Италияда тўп тепмоқда. У ҳақида қандай фикрдасиз ва унинг ўйинига қандай баҳо бера оласиз?

- Ҳа, албатта, мен уни биламан. Ўтган йили у "Женоа"да жуда яхши ўйнади ва кучлироқ клубда ўзини синаб кўриш имкониятини қўлга киритди. Аммо ҳозир "Рома"да рақобат кучли ва шу боис Шомуродовга бироз қийин бўлмоқда. Шу билан бирга у ўз ишини жуда яхши бажармоқда, доим жамоасига ёрдам беришга ҳаракат қилади - масалан, яқинда муҳим гол урди (“Венеция” дарвозасига). Менимча, у Италияга яхши мослашди ва А Серия клублари кўрсатаётган футболга мос келади. Албатта, “Женоа”да унга бироз осонроқ эди, лекин “Рома”да у футболчи сифатида ўсади.



Николай Егоричев суҳбатлашди

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика