Latest news

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

Шоҳруз Норхонов: “Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз” News

Шоҳруз Норхонов: “Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”

Бугун миллий чемпионатимизнинг 25-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз уйида Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади. Бугунги учрашувдан олдин “Обод” жамоаси ҳужумчиси Шохруз Норхонов ўз фикрларини билдирди. 

“Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида қатнашгани сабабли ички чемпионатимизда бироз танаффус бўлди. Ушбу тўхталиш пайтида ўртоқлик учрашувларини ўтказмасдан “Сўғдиёна” жамоасига қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўтказилган машғулотлар давомида кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратдик. Тўғри, биринчи даврада ушбу жамоани ўз уйимизда мағлуб этгандик. Бугунги ўйин қандай бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. “Сўғдиёна” жамоасини ҳар томонлама ўрганиб чиқдик. Таркибимизда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Барча футболчилар бугунги учрашувга тайёр. Мусобақа жадвалида бизни таъқиб қилиб келаётган жамоалар ҳам меҳмонда баҳс олиб боради. Шунинг учун ҳам бугунги баҳсда иложи борича 3 очкони қўлга киритишимиз керак. Аввалдан айтиб ўтганимдек, биз учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Биринчи даврада “Сўғдиёна” уйимизда мағлуб бўлгани учун, бугун бизга қарши бор кучи билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Ушбу жамоани мухлислари яхши қўллаб-қувватлашади. Лекин биз бунга эътибор бермасдан ўз ўйинимизни кўрсатамиз. Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга уринамиз. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини мағлуб этганимиздан сўнг, барча футболчиларни кайфияти кўтарилиб кетди. Бугун ғалаба учун майдонга тушамиз” - дейди “Обод” клуби футболчиси Шохруз Норхонов

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика