Latest news

19:06Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда  0 18:46ПРО-Лига. "Olympic" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  0 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  10 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:10Дарвин Нуньеснинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини "Ливерпул"га сал кам 5 миллионга тушади  3 14:14"Реал" Кроосга АПЛдан ўринбосар топди  10 13:31Осимхен ёзда барибир Саудия Арабистонига кетиши мумкин  1 12:25Рой Кин: "Рэшфордни тўхтатиб қолишнинг деярли имкони йўқ"  3 11:46Асилбек Алиев — ФИФА эътирофида  27 11:23Анчелотти нима учун Гюлерни майдонга кам тушираётгани ҳақида очиқ айтди  10 10:45Пролига. Бугун 4-турга старт берилади  0

Шоҳруз Норхонов: “Ҳозирдан сирларни очмоқчи эмасман. Барчасини ўйинда кўрасиз” News

Шоҳруз Норхонов: “Ҳозирдан сирларни очмоқчи эмасман. Барчасини ўйинда кўрасиз”

Coca Cola Cуперлигасининг сўнгги тури ўзига хос муросасиз ўтишини тахмин қилишимиз мумкин.

Боиси, эртанги учрашувлар кўп нарсаларга ойдинлик киритиб беради. “Бунёдкор” ва “Суғдиёна” учрашуви Осиё Чемпионлар лигасининг навбатдаги иштирокчисини аниқлаб беради. Баҳсга бўлган қизиқиш ўта юқори даражада. Улуғбек Бақоев шогирдларини фақат ғалаба қониқтиради. Ўйиндан олдин сайтимизга интервью берган Шоҳруз Норхонов ортга йўл йўқлигини алоҳида таъкидлади.

- Шоҳруз айни дамда жамоадаги футболчиларнинг кайфияти қандай? Шунинг баробарида эртанги муҳим ўйин олдидан фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Биз эртага боримизни бериб, уч очко учун ҳаракат қиламиз. Дуранг ҳам ижобий натижа ҳисобланмайди. Ўйлашимча, мухлисларбоп шиддатли ўйин бўлади.

- “Сурхон” ва “Насаф”билан ўйинларда керакли очколар йўқотилди. Бу жамоанинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилмадими?

- Ҳозир яхши ҳолатдамиз. Барча вазиятни тўғри тушуниб турибди. Битта ўйин қолди, омад кимга кулса учинчи ўрин ва ОЧЛ йўлланмаси ўшаники бўлади.


- “Суғдиёна” Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлади. Кўрганмиз, аксарият клублар уларга қарши ҳимоявий ўйин таклиф қилади. Лекин, айни пайт вазият бошқача. Шундай экан эртага қандай футбол намойиш этасизлар?

- Рақиб ҳужумкор услубга мослашган. Мураббийимизнинг кўрсатмасига биноан тўп тепамиз. Ҳозирдан сирларни очмоқчи эмасман. Келинг, барчасини эртага ўйинда кўра қолинг.

- Агарда, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритолмаган тақдирда ҳам, ушбу мавсум “Суғдиёна” учун юқори нотада ўтди десак бўладими?

- Бу саволга учрашувдан сўнг жавоб олсангиз тўғри бўлса керак.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика