Latest news

13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  3 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  13 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6

Шоҳруҳ Ишанов: "Йигитларимда чарчоқ аломатини сезяпман" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Йигитларимда чарчоқ аломатини сезяпман"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Машъал" майдонидаги йирик мағлубиятдан сўнг "Андижон-SGS" бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов ўз фикрларини билдирди.

- "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамнинг ўйинидан қониқмадим. Футболчиларда чарчоқ сезилди. Сабаби, балки, йўл бўлиши ҳам мумкин. Сўнгги икки голни ҳужумга берилиб кетганимиздан кейин қарши ҳужумдан ўтказиб юбордик. Кескин ҳужум уюштираётган пайтимизда икки футболчимиз хатоликка йўл қўйди ва қарши ҳужумдан кейин гол қўйиб юбордик. 

- Кеча ўйинолди машғулотларда жамоа ярим соат шуғулланди. Буни чарчоқ аломатлари билан боғласа бўладими?

- Йўқ, аслида машғулотимиз 1 соат 10 дақиқа давом этди. Доим шундай машғулот ўтказамиз. Ўйинни йигитлар билан бирга тахлил қиламиз ва чарчоқ аломатларини билиб оламиз. Қаерда хато қилганини ўзлари ҳам кўриб чиқади. Навбатдаги ўйинимиз 14 май куни "Юниред"га қарши бўлади ва бунга астойдил тайёрланамиз.

- Биринчи голда жамоа ҳимоячиси хато қилди деб ҳисоблайсизми?

- Албатта, ҳимоячи рақибини ён томонидан тўсиши керак эди. Рақиб эса ҳимоячининг орқасида пайдо бўлиб қолди ва ҳимоячимиз рақибига зарба бериши учун имконият берди.

- Муборак шаҳри Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидан. Бу ерда ҳаво иссиқ. Иссиқ ҳавода эса чиройли футбол кўрсатиш қийин бўлади. Сиз клубингиз раҳбарияти билан гаплашиб, ўйин вақтини кечроққа суриш борасида ўйламадингизми?

- Буни кўриб чиққандик, "Машъал"нинг уй ўйинлари айнан шундай вақтда бошланмоқда. Шу сабабли Андижонда ҳам иссиқда машғулотлар олиб бордик ва худди шундай ҳолатга тайёрландик. Иқлимга шу йўл орқали мослашишга ҳаракат қилдик. 

- Бугунги ўйинда энг кўп эътирозни Абубакир Мўйдиновга билдирдингиз.

- Яна бир марта айтаман, йигитларда чарчоқ кўряпман. Оддий тўп узатмалари манзилга етиб бормаяпти. Ишлар нотўғри қилиняпти. Барчасини кўриб чиқамиз ва шогирдларим билан суҳбатлашамиз.

- Қизил карточкага муносабатингиз қандай?

- Ҳакамни муҳокама қилолмайман. Хуштаги ўзида, қарорни у чиқаради. Пенальти ва қизил бормиди йўқмиди, билмадим. Йигитлар борича тортишишди. Мени кўришимда йўқ эди. Лекин қарорни ҳакам чиқаради. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика