Latest news

01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  3 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  12 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  59 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1

Шоҳруҳ Ишанов: "Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" — "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Рақибни Про лиганинг кучли жамоаларидан бири деб биламан. Йигитлар бор кучини ишга солишди, аммо тажриба эвазига "Локомотив" дарвозамизга тўртта гол урди. 

- Андижонлик ҳимоячилар ўз жарима майдонида рақибига эркин ўйин намойиш этишга йўл қўйиб беришди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Тўғри, саволингиз ўринли. Ҳимоячиларимизда бугунги баҳсда чалкашлик юзага келди, рақиб ўйинчиларини ёпишга улгурмади. Чунки рақиб дастлабки дақиқалардан тезкор ҳужумлар ташкиллаштирди. Йигитлар ҳали ёш, уларнинг маҳорати ўйиндан-ўйинга ошади, деган умиддаман. Ўйиндаги хатоларимизни кўриб чиқамиз ва бартараф этиш устида ишлаймиз. 

- Бу йил Про лигадан Суперлигага қайси жамоалар йўл олади деб ўйлайсиз?

- Биринчи фаворитлардан бири — "Локомотив". Шунингдек, "Динамо"ни эътироф этиш керак. Бизга бу лигада рақобат олиб бориш қийин, буни тушуниб етяпмиз. Лекин тўхтамаймиз. Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради.

- Яқинда жамоа Испаниядаги халқаро мусобақада қатнашаркан. Таркибдаги нечта футболчи ушбу турнирда иштирок этади?

- Таркибда 25 нафар футболчи бўлса, шундан 16 таси 2005-2006 йилларда туғилган. Ана шу ёшлар Барселонадаги нуфузли мусобақада қатнашади. Бугун ҳам асосий таркибда беш нафар ёш ўйинчи майдонга тушди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бешта ўйинчимизни алмаштирдик. Ёшларга кўпроқ имкон беришга ҳаракат қиляпмиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика