Latest news

22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди" News

Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди"

БАТЭ сафига бориб қўшилган Шохбоз Умаров "Ислочь" (4:3) жамоасига қарши ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Хабар берганимиздек, 21 ёшли ҳамюртимиз мазкур баҳсда пенальти ишлади ва жарима зарбасидан ажойиб гол урди.

— Ўйинни кузатган барчага раҳмат. Бу мен учун БАТЭ таркибидаги 1-ўйин эди. Шу туфайли мураббийларга ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ўйлайманки, бунинг уддасидан чиқдим.

— Жамоа таркибига ажойиб жисмоний ҳолатда етиб келдингиз. Овқатланишни ёқтирмайсизми ёки машғулотларни ёқтирасизми?

— Албатта, овқат ейишни ёқтираман, аммо спорт билан шуғулланиш кўпроқ ёқади. Бугунги позицияда ўйнаш мен учун қулай, болалигимдан шу амплуада ҳаракатланганман. "Энергетик"да мени ўнгроқда ўйнатишди, лекин чап томонда ўзимни яхшироқ ҳис қиламан.

— Жамоадаги йигитлар қандай экан?

— Зўр, мени яхши кутиб олишди. "Битта оила", десам ҳам бўлади.

— Виталий Жуковский ҳақида фикрларингиз...

— Жуда яхши мураббий. У ҳамма билан ёлғиз суҳбатлашади… Мақташни ҳам, танбеҳни ҳам ўз ўрнига қўяди.

— Доим табассум қилиб, кўтаринки кайфиятда юрасиз...

— Баъзан асабийман, баъзан куламан. Кайфиятга боғлиқ, — дейди Умаров.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни "Энергетик-БГУ" таркибида ўтказган Шоҳбоз 4 гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган эди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика