Latest news

18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  4 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  57 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14

Шипилов - Мочинов "тўқнашуви"да кучлар тенг келди News

Шипилов - Мочинов "тўқнашуви"да кучлар тенг келди

“Сўғдиёна” жамоаси Тошкетда машғулотларни давом эттирмоқда. Бугун жамоа навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Қибрайдаги ўйингоҳда жамоа “Металлург”га қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлимда тенг кураш кечди. 24-дақиқада Зоҳид Абдуллаев яратилган имкониятдан фойдаланиб жиззахликлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим 1:0 “Металлург” ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлимда Александр Мочинов ўйинни кучайтириш мақсадида таркибда бир нечта ўзгаришларни амалга оширди. Натижада “Сўғдиёна” ҳужумлари янада кўпайди. Учрашувнинг 56-дақиқаси ўтиб бораётган паллада “Металлург” футболчилари ўз жарима майдончалари ичида Шохруз Норхоновга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Натижада ҳакам пенальти белгилади. Ундан тажрибали футболчи Дилмурод Каримов унумли  фойдаланди ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, иккала жамоада ҳам гол киритиш учун бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Аммо ҳисоб ўзгармади.

Шу ўринда яна бир маълумот, бугунги ўйинда "Сўғдиёна" сафида 4 нафар янги футболчи синовдан ўтказилди. Булар: Руслан Мелзиддинов (“Шўртан”), Иқбол Маликжонов (“Қўқон-1912”), Алишер Зиёвуддинов  (“Металлург”), Акром Бахриддинов (“Машъал”).


“Металлург” - “Сўғдиёна” 1:1

Голлар: 
Зоҳид Абдуллаев 24,Дилмурод Каримов 56 (пенальти)

“Сўғдиёна”: Дилшод Хамроев, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Фарход Мирахматов, Элёр Орифов(с), Жаҳонгир Абдумўминов, Дониёр Ҳасанов, Азамат Исроилов, Умид Қодиров, Сардор Азимов, Андрей Сидоров.
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Сардор Қулматов, Иқбол Маликжонов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Алишер Зиёвуддинов, Акром Бахриддинов, Иззатилла Абдуллаев, Шохруз Норхонов, Фарход Юсупов.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика