Latest news

22:52Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик"  0 22:30БАА Про лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида рақиб дарвозасига 10та тўп киритди, Ғаниев эса...  1 22:28Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"  11 22:25Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"  9 22:01Флик "Барселона"га "Бавария" ўйинчисини олиб келмоқчи  4 21:30ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида ғалабага эришди, Йўлдошев гол урди!  0 21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  54 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  183 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  3 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  1 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  15 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9

Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман" News

Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"

Индонезия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ши Таэ Йонг Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди

"Бугун жуда қийин учрашув ўтказдик ва ғалаба қозондик. Аммо бироз кайфиятим йўқ, сабаби Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юбордик. Деярли икки соат давом этган учрашувда матонат кўрсатдик. Мусобақадан аввал бу жамоа ярим финалга қадар етиб боради деганимда ҳатто индонезиялик журналистлар ҳам фикримга бироз шубҳа билан қараганди. Биз жамоа сифатида ўз кучимизга ишондик ва йигитларга биз финалгача етиб бора олишимизга ишонтирдим. Футболчиларда бўлган ишонч бугунги натижага катта таъсир ўтказди деб ўйлайман. Ҳозир тезроқ тикланиб олишимиз керак ва эртага ўз рақибимизни билиб оламиз. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони учрашувини стадиондан кузатиб бораман. Саудияга қарши мусобақадан аввал ўйин ўтказган эдик, аммо бундай даражада ҳали Ўзбекистон билан тўқнаш келмаганмиз. Индонезия футболида ўсишда давом этмоқда, биз режа қилгандек Олимпиада ўйинлари сари қадам ташламоқдамиз. Июнь ойида эса асосий терма жамоа билан ЖЧ саралашида иштирок этамиз ва мақсадимиз сўнги иккита баҳсда яхши натижа қайд этиб, учинчи босқичга йўл олиш. Ҳозиргача Индонезия футбол федерацияси билан янги шартнома имзолаганим йўқ, аммо федерация президенти муҳокамага чақирган эди" - дея фикр билдирди Индонезия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ши Таэ Йонг Жанубия Корея устидан қозонилган ғалабадан сўнг.


Rating: +15   

Comments

+1   
26 apr 18:19:33
Зухриддин
Мана буни профессионаллик, ўз ишига ситқидилдан ёндашув дейилади, мен аниқ ишонаман бирорта корейс бу инсон ҳақида ёмон гап гапирмаса керак, ўз юртини олимпиададан маҳрум қилганига, бизда худди шундай вазият бўлганда, казёл, пидир деб ўтиб кетган 7 сулоласи хам қолмасди
   
26 apr 17:26:13
2XBET
Reply to comment by ABDUSALOM ZHURAEV
Нега хафа бўласан? Кореяни ўзинг чиқариб юбординг-ку?!
Oʻzini vatandoshlarini chiqarib yuborganidan hafa karl
   
26 apr 14:46:42
ABDUSALOM ZHURAEV
Нега хафа бўласан? Кореяни ўзинг чиқариб юбординг-ку?!
   
26 apr 14:41:54
Davronbek Abduvaliev
Қайси терма жамоа чиқарди финалга, албатта ЎЗБЕКИСТОН да насиб бўлса Иншаоллох.
   
26 apr 14:41:44
Davronbek Abduvaliev
Қайси терма жамоа чиқарди финалга, албатта ЎЗБЕКИСТОН да насиб бўлса Иншаоллох.
   
26 apr 14:41:29
Davronbek Abduvaliev
Қайси терма жамоа чиқарди финалга, албатта ЎЗБЕКИСТОН да насиб бўлса Иншаоллох.
   
26 apr 14:41:11
Davronbek Abduvaliev
Қайси терма жамоа чиқарди финалга, албатта ЎЗБЕКИСТОН да насиб бўлса Иншаоллох.
   
26 apr 13:53:18
Taxlil...UZ....
Бугун футболчиларимиз - Саудия футболига уша машхур футболчиларданда зиёдрок MASTER KLASS уташларини тилаб коламан....! Бежиз эмас Кореслар бу уйинга кизикаётгани.... Олимпияда сари олга йигитлар...!
   
26 apr 13:49:36
user
O'z Vatan terma jamoasini yengib, musobaqadan chiqarvoribdi. Qoyil. Professionalizm.
   
26 apr 12:54:30
FARXAD UNITED
Биз ҳам терма жамоамизнинг кучига, йигитларнинг финалгача етиб бора олишига ишонамиз. Ғалаба сари олға “Оқ бўрилар”!
   
26 apr 12:23:41
Jórabek Berdiev
Yaxshi murabbiy ekan Indonesia quvnoq futbol namoyish etmoqda va bu murabbiy yaxshi natijalarga erishgan ekan
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика