Latest news

15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   0 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  7 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  3 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  1 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  5 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   11

Шевченко: “Ўйин савияси борасида фарқ катта эди” News

Шевченко: “Ўйин савияси борасида фарқ катта эди”

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Евро-2020 чорак финалида Англияга (0:4) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

-Бугунги беллашувда бир қатор эпизодларда рақибга имкониятни бой бериб қўйдик. Айниқса, иккинчи қаватдаги курашларда. Бу борада инглизларда устунлик бўлиши билардик. Марказий ҳимоячимиз Кривцовнинг йўқлиги ҳам биз учун катта йўқотиш бўлди, десак хато бўлмайди. У айнан иккинчи қаватдаги курашларда фойдаси тегиши аниқ этди.

-Ҳар иккала тайм бошида голлар ўтказиб юборилди...

-Ҳа, айнан биз шундай вазиятлар рўй бермаслиги учун астойдил тер тўкишимиз лозим эди. Аммо ҳар қандай вазиятдаям жамоа ўз услуби ва принципларига содиқ ҳолда ҳаракат қилди. Биз айрим дақиқаларда ўйинни назорат қила олдик, хавфли ҳужумларни ташкил қилдик. Албатта ўйин савияси борасида рақиб биздан устунроқ эди. Иккинчи қаватдаги курашларда инглизлар устунроқ эди ва улар бундан самарали фойдалана олишди.

-Евродан чиқарган хулосаларингиз...

-Ҳозирдан аниқ бир хулоса чиқаришга шошилмайман. Киевга қайтгач барчасини таҳлил қилиб, кейин якуний фикримни билдираман”, дея Шевченконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tribuna.com сайти Футбол 1 телканалига таяниб.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика