Latest news

21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  0 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  24 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  1 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  60 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2

ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов 3 йилга футболдан четлатилди News

ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов 3 йилга футболдан четлатилди

Футбол соҳасида коррупсион ҳолатларга чек қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси Ўзбекистон Суперлига ва Про Лига учрашувларида коррупсион ҳолатлар, яъни бир қатор футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашган футбол ҳакамларини аниқлаш бўйича сай-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ФИФА ва ОФК ҳаками Ш.Қосимов бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилди.

Қўмита томонидан Ш.Қосимов ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани учун 3 (уч) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Rating: +160   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика