Latest news

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  83 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Кеча "Машъал" футболчисининг бурнини синдирган "Шўртан" дарвозабонининг кейинги тақдири маълум News

Кеча "Машъал" футболчисининг бурнини синдирган "Шўртан" дарвозабонининг кейинги тақдири маълум

Про лига 4-туридан жой олган "Машъал" — "Шўртан" учрашувининг 87-дақиқасида меҳмонлар посбони Шерзод Абдураимов спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатни амалга оширди.

У аввалига ўз дарвозасидан иккинчи голни ўтказиб юборди. Кейин эса уни нишонлаётган "Машъал" футболчиси Иброҳим Ғанихоновнинг юз қисмига боши билан зарба бериб, рақибини жароҳатлади.

Бу Шерзод Абдураимов билан содир этилаётган номақбул ҳаракатнинг биринчиси эмас. У 2020 йилнинг 1 декабрь куни Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Фарғонанинг икки клуби — "Нефтчи" ва "Турон" ўртасидаги учрашувда ҳам ўз хулқи билан ёдда қолганди. Беллашувни бошқариб борган ҳакамга ҳужум қилганлар орасида Абдураимов ҳам бўлиб, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси бунинг учун дарвозабонни 1 йил муддатга футболдан четлатган ва 15 миллион сўм жаримага тортганди.

Кеча бўлиб ўтган ўйинда "Шўртан" футболчиси ўзига нисбатан қўлланилган аввалги санкциядан тегишли хулоса чиқармагани кўринди. Шундан келиб чиқиб, унинг навбатдаги қўпол хатти-ҳаракати ЎФА қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.


Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика