Latest news

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  81 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  127 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Шерзод Насруллаев: “Ғаниев ва Шукуров "Насаф" футболчиларига юқори кайфият улашишди” News

Шерзод Насруллаев: “Ғаниев ва Шукуров "Насаф" футболчиларига юқори кайфият улашишди”

Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси қайта тикланади.

Эндиликда жамоалар машғулотларга жиддий киришишлари табиий. Боиси, ҳали олдинда уларни бутун бошли мавсум кутмоқда. “Насаф” клуби футболчилари ҳам куни кеча коронавирусга тест топширишди ва машғулотларни бошлаб юборишди. “Аждарлар”нинг иқтидорли футболчиси Шерзод Насруллаев бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўтган вақт мобайнида осон бўлмаган даврни бошдан кечирдик. Нафақат биз балки, барча жамоалар уйда якка тартибда машғулотларни олиб боришга мажбур бўлди. Мен ҳам карантин пайтида уйда индивидуал тарзда машқларни бажардим. Барибир катта футболни ҳаммамиз соғиндик. Машғулотларсиз, футболсиз очиғи зерикиб қолдик. Менимча, бунақа мажбурий катта танаффус ҳали бўлмаган бўлса керак. Мана секин-аста машғулотларни бошладик. Эндиликда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Лекин, кўп футболчилар спорт формаларини йўқотиб қўйди.

Шукурки, ҳеч биримизда коронавирус аниқланмади ва ҳамма соғлом чиқди. Барча футболчилар ва жамоа аъзолари қатъий гигиена талабларига риоя қилмоқда.

Чемпионат бошлангач ким қандай ҳолатда эканлигини билиб оламиз, унгача хулоса чиқариш қийин.

Азиз Ғаниев ва Отабек Шукровларнинг жамоамиз машғулотларига қўшилганидан хурсандман. Улар футболчиларга кўтаринки кайфият улашишди. Жамоадаги айрим ёш футболчилар учун бу орзу саналарди. Бир томондан ёшлар уларга қараб интилади.

Мухлисларга биринчи навбатда соғлик ва саломатлик тилайман. Ишқибозларсиз футбол худди ўртоқлик учрашувидек туюлади. Ўз суюклиларимизни стадионда кўришга ўрганиб қолгандик. Энди уларсиз қандай бўларкан буни вақт кўрсатади”,- дейди Шерзод Насруллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров "Насаф"да        

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика