Latest news

14:40"Олимпик" посбони, бразилиялик инсайд, нигериялик ҳужумчи. Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  0 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  3 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 13:08Англиянинг икки клуби "Лион" хавбекига қизиқмоқда  0 12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  2 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  0 11:48"Бавария" "Байер" ҳимоячисини сотиб олишга яқин  1 11:20Италия ҳимоячиси Евро-2024да қатнашолмайдиган бўлди  5 11:00Суперлига. «Андижон» — «Пахтакор» учрашувига қанча мухлис ташриф буюрди?  13 10:55Тарихда шу кун. "Қассоб" Нишимура ва манзилга етиб келган Абрамов  9 10:37Бруну Манчестерни тарк этиши мумкин. Португалиялик футболчи Европанинг топ жамоаси билан музокараларни бошлади  8 10:12Лука Модрич келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:49Жозе Моурино «Фенербахче» бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  6

Шерзод Каримов: "Имконият берилса "Нефтчи" учун ўйнашга ҳар доим тайёрман" News

Шерзод Каримов: "Имконият берилса "Нефтчи" учун ўйнашга ҳар доим тайёрман"

Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (2:1) баҳсидан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси Шерзод Каримов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугун тарихий учрашув ўтказдик деб ўйлайман. Фарғона аҳли бу ўйинни анчадан буён кутаётганди. Биз бугунги ўйинни ютмасликка ҳаққимиз йўқ эди. Шукр, юзимиз ёруғ бўлди ва ғалаба қозондик. Ғалаба билан барчани табриклайман.

- Бугун "Нефтчи"нинг ўйини унчалик ҳам чиқмаганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Бугун ҳаяжон ўз таъсирини кўрсатди. Чемпионлик ўйинлари ҳар доим мана шу каби қийин ўтади.

- Сизни навбатдаги мавсумларда ҳам "Нефтчи"да кўришимиз мумкинми?

- Ниятим бор, имконият берилса албатта бор кучим билан ўйнайман, жамоа учун ҳар доим ўйнашга тайёрман. "Пахтакор"га ўтган вақтимда фаолиятимни барибир "Нефтчи"да якунлайман деб ният қилгандим. Холис ният экан, мана ҳаммаси амалга ошмоқда.

- Пенальти тепаётган вақтда қандай туйғуларни ҳис этдингиз?

- Албатта бундай вазиятларда ҳаяжон бўлиши шубҳасиз. Ғалабага эришиб юзимиз ёруғ бўлди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика