Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  68 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Шерзод Аъзамов: "МТЖга келгандан сўнг ҳеч ким рақобатдан чўчимайди" News

Шерзод Аъзамов: "МТЖга келгандан сўнг ҳеч ким рақобатдан чўчимайди"

Ўзбекистон терма жамоасига таклиф этилган "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов кечаги машғулотлардан сўнг ўзининг илк таассуротлари билан ўртоқлашди.


"Терма жамоа янгидан тузилмоқда. Ҳамма нарса жуда яхши. Ташкилий ишлар ҳам аъло даражада. Барча мураббийларнинг иш услуби турли хил бўлади. Терма жамоа билан биринчи маротаба шуғулланишим. Машғулотлар менга ёқмоқда. Ўтган сафарги йиғинни жароҳатим боис тўлиқ ўтказа олмагандим. Умуман олиб айтганда, таассуротлар яхши. Ҳимояда кучли рақобат мавжуд. Терма жамоага келганидан сўнг ҳеч бир футболчи рақобатдан чўчимайди. Ҳамма нарса аввало ўзимга боғлиқ. Машғулотларда мураббийларга маъқул келиш лозим. Кимни асосий таркибга киритишни эса бош мураббий ҳал этади. Ким ўйнашга тўлиқ тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Ички муҳит ҳам аъло даражада деб бемалол айта оламан. Терма жамоага биринчи бор келганимга қарамай, бу ердаги муҳит менга маъқул келди. Барча бир-бири билан иноқ. Олдимизда турган ўйинларда ғалаба қозонишимиз лозим. Барчамиз биргаликда ҳаракат қилсак, бу ўйинларда рақибларимизни доғда қолдира оламиз деб ўйлайман. Бунга кучимиз етади албатта. Ўзбекистон терма жамоаси Яман ва Филиппин каби рақиблар билан дуранг ўйнаши ҳам мумкин эмас. Ўйлайманки, терма жамоа билан кўзланган мақсадга эриша оламиз", - дейди Шерзод Аъзамов.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика