Latest news

21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  78 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  74 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  3 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  1 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  3 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1

Шерали Бобоқулов: "Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз" News

Шерали Бобоқулов: "Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз"

“Сўғдиёна-W” клуби бош мураббийи Шерали Бобоқулов Ўзбекистон клуби финалидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор “Сўғдиёна” футбол клуби муҳлисларини, бутун Жиззах халқини, вилоятимиз раҳбарини, ҳомийларимизни бу йилги муваффақиятли мавсум билан табриклайман. 

“Бунёдкор-W” бежизга чемпион жамоа эмаслигини исботлади. Бу мавсумда уч марта тўқнаш келдик, улар мағлубиятга учрамади. Футболчиларимда ўзига бўлган ишонч катта эди, ғалабага чанқоқлик бор эди. Оҳирги ўйинимиз ҳам Олий лига доирасида “қалдирғочлар”га қарши кечди. 4 кун тайёргарлик кўрдик: ҳам жисмонан, ҳам руҳан. Бор кучимизни бердик, максимумимизни кўрсатдик. Ўйинда жамоамиз жуда катта устунликка эга бўлди. Кўп голли вазиятларни юзага келтирдик. Барчасини руҳият билан боғлайман. 

Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз. 

Мумуни қанчалик иқтидорли футболчи бўлмасин, унга кубок финали эканлиги босим ўтказди. 

Карачикнинг йўқлиги, Нозимованинг қизил карточка олиб, жамоасига ёрдам бера олмаганлиги балки рақибимизга куч бермагандир. Лекин уйдаги ўйинимизда “Бунёдкор-W”га қарши бизда ҳам бешта асосий ўйинчимиз ўйнамади, Маҳлиё Сарикова ва Ирода Турдалиева бугун жароҳат билан майдонга тушди. Бу футбол, жароҳатлар кутилган ҳолат. Жамоа бир тан бўлиб ҳаракат қилиши лозим. 

Режамизда декабрнинг сўнгги кунларида бир ҳафталик йиғин ўтказамиз. Жамоани ўзагини сақлаб қолиш ниятидамиз. Кимдирлар билан ҳайрлашишга тўғри келади. 80% қизларнинг шартнома муддати тугагани йўқ. Селекция ишларини олиб борамиз. Нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам муносиб иштирок этишимиз лозим. 

Легионерларимиз билан шартнома муддати тугаган. Албатта улар билан музокаралар олиб борамиз. Клуб раҳбарияти билан гаплашиб, оҳирги тўхтамга келамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика