Latest news

01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  2 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  55 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  54 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5

Шелви "Шеффилд"га ғалати гол урди: Ҳамма тўхтаб қолганига қарамасдан Жонжо дарвозани ишғол қилди ва у ҳисобга олинди News

Шелви "Шеффилд"га ғалати гол урди: Ҳамма тўхтаб қолганига қарамасдан Жонжо дарвозани ишғол қилди ва у ҳисобга олинди

"Ньюкасл" сардори Жонжо Шелви ўтган ҳафта "Манчестер Сити"га қарши баҳсда қаҳрамонга айланган бўлса, кеча "Шеффилд" дарвозасига ғалати гол урди.

70-дақиқада Энди Кэрроллнинг бош билан берган пасидан сўнг Шелви дарвозабон Дин Хендерсон билан бирга-бир чиқди. Лекин "Шеффилд" футболчилари ярим ҳимоячи ортидан югуришмади - лайнсмен байроқчасини кўтариб, пас берган Кэрроллда офсайд борлигини кўрсатди. Хатто Эндининг ўзи ҳам бунга ишонди.

Бироқ учрашувда қарорни бош ҳакам қабул қилади ва у "Шеффилд" футболчиларига хуштаккача ўйнаш кераклигини кўрсатди. Стюарт Эттуэлл лайнсменга эътибор қаратмади ва Шелви ҳужумни якунлашини кутди: Жонжо рақиб жарима майдончасигача бориб, дарвозани ишғол қилди.

Кейин ВАР ишга тушди: ҳакамнинг видео ёрдамчилари Кэрроллнинг офсайдини текшира бошлашди. Лавҳада қоида бузилмаган экан: "Шеффилд" футболчиси орқароқда тургани кўринди.


Гол ҳисобга олинди.

"Ньюкасл" 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва очколар борасида "Шеффилд"га етиб олди (иккала клуб ҳам жадвал ўртасида).

TAS-IX эмас



"Мавсум бошида вазият якунланмагунча ён ҳакам байроқчасини кўтармайди дейишган эди. Аммо у байроқчасини кўтарди ва рефери хуштак чалмоқчи эди. Майдондаги ҳамма тўхтаб қолди, хатто Шелви ҳам.


Ўйин ўзгариб кетди. Энди бу мен 16 ёшимда ўйнашни бошлаган ўйин эмас. Унда катта ўзгариш рўй берди. Бунинг ҳаммаси нима билан тугашини билмайман, бироқ бу нарсалар мен ва мухлисларнинг "қонини ичмоқда" - дея эътироз билдирди "Шефиллд" устози Крис Уайлдер.


Уайлдерни тушуниш мумкин - ВАР ишга туширилганидан сўнг ён ҳакамлар ишончи 100% комил бўлмаса, ростдан ҳам байроқчасини кўтармаслиги керак эди. Бу хатто УЕФА президенти Александр Чеферинга ҳам ёқмайди: "Англияда ҳакамлар баъзи вазиятларни ВАР орқали текширишмайди. Италияда бунга ярим соат сарфлашади. Мен ҳеч қачон бу тизимнинг мухлиси бўлмаганман. Энди қанот ҳакамлари байроқчани кўтаришмаяпти, шунчаки кутишмоқда. Футболчилар эса голни нишонламай, кутишяпти".


Энди "Шеффилд" футболчилари янги қоидаларни доимо ёдда тутишади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика