Latest news

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

Шелви "Манчестер Сити"га 88-дақиқада урган голи ҳақида: "Балки, ҳозир "Ливерпуль" учун қаҳрамонман..." News

Шелви "Манчестер Сити"га 88-дақиқада урган голи ҳақида: "Балки, ҳозир "Ливерпуль" учун қаҳрамонман..."

"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Жонжо Шелви АПЛ 14-турида "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан (2:2) кейин фикр билдирди.

Шелви учрашувнинг 88-дақиқасида гол уриб, "шаҳарликлар"дан муҳим икки очкони тортиб олишга сабабчи бўлди. У олдин (2010-2013-йиллар) "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган. 

"Биз шу 1 очкони ҳақли равишда қўлга киритдик. Рақиб тўпни ўзида яхши ушлаб турди, лекин биз дурангга муносиб ўйнадик. "Астон Вилла"га учралган мағлубиятдан кейин тикланиб олишимиз керак эди ва биз ҳарактер ва кўтаринки руҳни кўрсатдик.

Балки, ҳозир "Ливерпуль" учун қаҳрамонман, бироқ агар жиддий гапирадиган бўлсам, биз имкон қадар кўпроқ очко жамғариб, мусобақа жадвалида юқорилашни давом эттиришимиз керак эди", – дейди Шелви.


"Манчестер Сити" 29 очко тўплаган ҳолда АПЛда иккинчи ўринда бормоқда — унинг асосий рақобатчиси "Ливерпуль"дан 8 очко орқада. "Брайтон"га қарши ўйиндан сўнг, Юрген Клопп жамоаси орадаги фарқни 11 очкога ошириб олиши ҳам мумкин. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика