Latest news

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  25 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  3 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  38 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  11 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  79 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Шавкат Саидов: "Мирсодиқов футболчиларга “Локомотив” билан ўйиндаги натижани унутинглар деганди" News

Шавкат Саидов: "Мирсодиқов футболчиларга “Локомотив” билан ўйиндаги натижани унутинглар деганди"

“Металлург” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ҳар иккала жамоа раҳбарлари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар мураббийи иштирок этди.

Б.Ашурматов, “Навбаҳор” ФК бош мураббийи:

"Металлург" – кучли жамоа. Жамоа бош мураббийи Рустам ака Мирсодиқовни эса Ўзбекистоннинг энг кучли мутахассисларидан бири деб биламан. Учрашувдан аввал йигитларга Рустам ака ўз шогирдларини ўйинга қандай руҳлантира олишини тушунтирдим. Чунки, Рустам акам менинг ҳам устозим бўлган ва ўзим кўрганлигим, билганлигим учун футболчиларимни шу руҳда тайёрладим. Худога шукур, бугун футболчиларим кўрсатмаларни аниқ бажаришди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Шу сабабли йигитларга жанговор ўйин намойиш этишгани, охиригача курашишгани учун уларнинг олдига кирганимда ҳам катта миннатдорчилик билдирдим. Агар шундай ўйин кўрсатишда давом этсак, ўзимизга керакли очколарни қўлга киритамиз.
 Беллашув охиригача барчани хаяжонда ушлаб турди. Намангандан бизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимизнинг келгани ҳам ўйинчиларга қўшимча далда бўлди. Жамоамиз номидан мухлисларга ташаккур айтаман. Рақиб тўғрисида фақат ижобий фикрларни айтишим мумкин. “Металлург”кучли ҳужум чизиғига эга. Шаҳзод Нурматов мамлакатимиздаги индивидуал тарафдан энг кучли ҳужумчилардан бири. Футболда ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун чиқади. Кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлуб бўлади. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ғалабага лойиқ ўйин намойиш этди. Бугун омад биз томонда бўлди. Шу сабабли уч очко эгасига айландик.
 
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи:

Футбол жамоавий ўйин. Футболчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлиги юқори даражада бўлмаса натижага эришиш қийин. Афсуски, биринчи давра якунидаги ғалабалар серияси, иккинчи даврани чемпионликка асосий даъвогар – “Локомотив билан сафарда дуранг билан бошлашимиз жамоа руҳиятига ўзгача таъсир кўрсатди, шекилли. Учрашувдан олдин бош мураббий Рустам Мирсодиқов футболчиларга “Локомотив” билан ўйиндаги ижобий натижани унутинглар, у тарих. Бугунги ўйин ҳақида ўйлашимиз лозим. Рақиб жиддий тайёргарлик билан келаяпти. Майдоннинг ҳар бир қаричи, ҳар битта тўп учун кураш олиб борсакгина мақсадга эришамиз, деб таъкидлаб ўтганди. Аммо бу барча ўйинчиларимиз онгига бирдек етиб бормаганлиги сезилди. Иккинчи таймда ўйинимиз бироз жонланди. Ҳисобни қисқартириб олганимиздан кейин ижобий натижага эришишга умид ҳам уйғонганди. Аммо вақт танқислиги бунга халақит берди. Бугун маҳорат ғалаба қозонди деб ўйламайман. Шижоат, ғалабага иштиёқ устун келди. Мазкур мағлубият футболчиларимизга ҳам, мураббийларимизга ҳам бирдек сабоқ бўлишига ишонаман. Олдинда иккинчи давранинг узун карвони турибди. Йигитлар йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда ҳужумкор руҳда тўп суришади ҳамда ишқибозларимизни албатта ғалабалар билан хурсанд этишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика