Latest news

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  0 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  24 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  7 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   14 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  19 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

Шавкат Мирзиёев "Металлург" футбол клуби қошидаги академияни кўздан кечирди News

Шавкат Мирзиёев "Металлург" футбол клуби қошидаги академияни кўздан кечирди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида "Металлург" футбол клуби қошидаги "El Golazo" футбол академиясида бўлди.

Ушбу мактаб Испаниянинг таниқли "Реал Мадрид" клуби жамғармаси кўмагида ташкил этилган бўлиб, ўтган йили октябрда фаолият бошлаган. Табиий ва сунъий чимли стадионлар, фитнес зали, ўқув бинолари ва ётоқхонада замонавий шароитлар яратилган. Ўқув-машғулотлари "Реал Мадрид" футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади. Мураббийларнинг уч нафари испаниялик.

Бугунги кунда академияда 200 нафардан ортиқ ўқувчи сабоқ олмоқда. Бу ерда ўқиш истагидаги ёшлар кўп. Шу боис 11 ёшдан 17 ёшгача болалар танлов асосида қабул қилинади. Яқинда 48 нафар иқтидорли тарбияланувчи Испанияда маҳорат ошириб келди.

Давлатимиз раҳбари академияда яратилган шароитларни кўздан кечирди, болалар билан суҳбатлашди.

"Шундай замонавий шароитларда ўқиётганингиз, ёниб турган кўзларингизни кўриб, хурсанд бўлдим.

Келгусида сизлардан машҳур футболчилар, чемпионлар етишиб чиқишига ишонаман. Энг муҳими, соғлом бўлиб улғаясиз, фарзандларингизни ҳам спортга ошно қилиб тарбиялайсиз. Мақсадимиз - ёшлар ўртасида ана шундай муҳитни шакллантириш", – деди Президент. 

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга бу футбол мактаби тажрибасини оммалаштириш бўйича кўрсатма берди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика