Latest news

23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  3 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  0 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  23 21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  6 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  7 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  2 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  3 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  13 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  9 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  17 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10

Шавкат Аҳмедов: “Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли” News

Шавкат Аҳмедов: “Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли”

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 8-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Хотира-79” баҳсида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг Уйчи жамоаси техник-директори Шавкат Аҳмедов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли. Ўйин асосан тенг курашлар остида ўтди деб ўйлайман. Омадимиз келди ва кўзлаган мақсадимизга эришдик. Учрашув сўнггиларида ғалаба тўпини киритиб, ғалабани илиб кетдик. Биласизми бу муваффақият биз учун жуда керак эди. Йигитларга руҳий жиҳатдан фойдали бўлди деб ўйлайман. Кейинги турларда бу ҳам ижобий самара беради – дея гап бошлади Аҳмедов.

- Рақибга нисбатан биздаги футболчиларнинг тажрибаси юқори эди. Баҳром Юлдашев билан Аюбхон Гаппаров сингари ўйинчилар ўз вақтида олий лигада ҳам ўйнаган. Қолаверса Ботир Каримжонов ва Шуҳрат Ҳамидов эса биринчи лига тоифасида тажрибали футболчилар саналади. Бундан ташқари ўз вақтида ёшлар терма жамоаси сафида харакат қилган иқтидорли ўйинчи Шохжаҳон Аббосовнинг ҳам ёрдами катта бўлмоқда. Қувонарлиси “Локомотив-БФК”га қарши баҳсда тажрибали ҳимоячимиз Дурбек Умаралиев ҳам майдонга тушди. “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўта олмаган Умаралиев куни-кеча яна қайтадан ўтди. Бу эса жамоага фойдали бўлди. Сардоримизнинг қайтиши ҳам ҳимоя чизиғидаги камчиликларга барҳам берди.

- “Локомотив-БФК” жамоаси тўғрисида фикрларим ижобий. Курашчан ва келажаги порлок клуб деган бўлардим. Уларга яратиб берилган шароитларга ҳам ҳавас қилиш мумкин. Қароргоҳи ва стадиони аъло даражада. Ўйин борасида ҳам чакки эмас. Уларда асосан ёшлар ўйнамоқда.

- Мазкур учрашувга 13 нафар футболчи билан борганимиз рост. Бу жамоада муаммо борлигидан эмас. Балки таркибдаги футболчиларнинг жарохатга йўқлиққани билан боғлиқдир. Шунингдек яна айрим сабабларга кўра, сафдан чиқишди. Нолимаймиз, туман ҳокимлиги томонидан жамоага бўлган эътибор яхши. Тўғри, айрим клублар сингари футболчиларга катта миқдорда маош тўлай олмаймиз. Лекин имкон қадар оз миқдорда бўлсада, вақтида бериб боришга харакат қиляпмиз. Шунинг учун ҳам асосий эътиборни кўпроқ маҳаллий ва ёшларга қаратганмиз. Ўз ўйинини топиб кетиб, олий лига ёки биринчи лиганинг етакчи клубларидан таклиф олса, қаршилик кўрсатмасдан омад тилаймиз.

- Бу йил Уйчи туманида “Пахтакор” номли стадионимиз реконструкция қилинаётгани боис, рақибларимизни Наманган шаҳридаги стадионларнинг бирида қабул қилмоқдамиз. Вилоят футбол федерацияси ҳам қараб турмаяпти. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик билдириб қоламан – дейди “Хотира-79” техник директори Шавкат Аҳмедов.

Исломбек Рустамбеков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика