Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  25 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Шарҳловчиликдан академикликкача. Ахбор дода Имомхўжаевни табриклаймиз! News

Шарҳловчиликдан академикликкача. Ахбор дода Имомхўжаевни табриклаймиз!

Ўзбек спорти журналистикаси отахони дея эътироф этиладиган Ахбор дода Имомхўжаев дастлаб футбол шарҳловчиси сифатида элга танилган.

Нафақа ёшига етиб бўш вақтлари кўпайгач эса, китоб ёзиш унинг асосий вазифасига айланди. Ахбор дода муаллифлигида жами 10 та асар (улардан 6 таси ўқув қўлланмалар) дунё юзини кўрган бўлса, энг сўнгги ва ва ҳажми бўйича энг каттаси ҳисобланмиш “Аср футболидаги асл қадрдонларим” китоби ўзбек футболининг 100 йиллигини қамраган ҳолда, ўзбек футболи энциклопедияси сифатида ҳам таъриф этилди.

12 йил давомида тўпланган маълумотлар асосида битилган бу китоб зиёлилар ва арбоблар томонидан ҳам юксак эътироф этилди. Йил бошида, Ахбор дода 84 ёшга тўлишлари арафасида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кенгаши қарорига биноан у кишига университетнинг Фахрий профессори унвони берилган эди. Куни кеча эса Ахбор дода яна бир юксак унвонни қабул қилиб олдилар. Ўрта Осиё Халқлари тарихи институти Турон Фанлар Академияси Президиумининг қарори билан Ахбор Имомхўжаев академиянинг ҳақиқий аъзоси деб қабул қилинди ва “Академик” илмий унвони билан тақдирланди. Юксак унвон ва бу ҳақдаги ҳужжатларни отахонга Турон Фанлар Академияси президенти Ҳайдарбек Бобобеков топширди.

Умрининг 60 йилини футбол ривожи, тарғиботи ва журналистикасига бағишлаган Ахбор дода Имомхўжаевни Академик унвони билан табриклаймиз!

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика