Latest news

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  0 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  7 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  10 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  8 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  9 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Шамшод Сариков: "Бу "Навбаҳор” “Пахтакор”дан қўрқадиган олдинги “Навбаҳор” эмас" News

Шамшод Сариков: "Бу "Навбаҳор” “Пахтакор”дан қўрқадиган олдинги “Навбаҳор” эмас"

Хабарингиз бор, 5 февраль куни ЎФА Азизбек Турғунбоев иши бўйича ўз қарорини эълон қилди.

Унга кўра “Навбаҳор” вингери энди ёзгача ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Бундан ташқари, “Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 1 йил муддатга футболдан четлатилди. “Пахтакор” спорт директори Жаъфар Ирисметов, шунингдек, “Навбаҳор” вице-президенти Шамшод Сариковлар ҳам ЎФА қарорига биноан 6 ой муддатга футболдан четлатилишди. Биз юқоридаги масалалар борасида Шамшод Сариков билан боғланиб, ундан интервью олдик. Қуйида Шамшод Эргашовичнинг фикрлари билан танишасиз.

“Навбаҳор” мухлислари нафақат клубнинг, балки клуб ходимларининг ҳам тақдирига бефарқ эмасликларига яна бир бор амин бўлдим. ЎФАнинг 5 февралдаги қароридан сўнг, наманганлик мухлислар тинимсиз қўнғироқлар қилиб, ҳол-аҳвол сўрашмоқда. Керак бўлса, ижтимоий тармоқларда мен билан боғланиб, “Ака, биз сиз биланмиз”, деб далда бериб, қўллаб-қувватлаб туришибди. Барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Хабарларга келадиган бўлсак, ЎФАнинг қарорини биз албатта ҳурмат қилишимиз лозим. Қарорни тўғри деб қабул қилдим.

Тан олишимиз керак, регламентни бузиш каби хатоликлар бўлган. Умид Аҳмаджонов тўғри йўлдан кетмоқда. Бундай ишлар учун кескин чоралар кўришни тўғри қарор деб биламан ва шундай оқилона чоралардан сўнг футболда ўсиш ва ривожланиш бўлади. Энди бундай ҳолатларни такрорламаслик учун клубдаги баъзи ходимларни алмаштирамиз ва малакаларини оширамиз.



Азизбек Турғунбоев ҳақидаги бугунги гаплардан сўнг бир нарсани айтиб қўйишим керак. Турғунбоев “Навбаҳор” учун охиригача туриб берди. Мухлислардан илтимосим, футболчини айбламасдан, уни қўллаб-қувватлаб туришга чақириб қоламан. Турғунбоев ҳақиқий Наманган фарзанди эканлигини, “Навбаҳор”ни яхши кўришини ва мухлисларни ҳурмат қилишини ҳаммамизга кўрсатиб берди. Бу ерда ҳеч қанақасига Азизбекни айби бор, деб ўйламайман.

Футболчи балки хато қилгандир, лекин уни хато қилишга мажбур қилишган. Баъзи мухлислар хавотирга тушиб қолишмоқда. Шуни таъкидламоқчиманки, “Навбаҳор”нинг орқасида фақат Сариков деган инсон эмас, унинг Наманган халқидек жонкуяр миллионлаб мухлислари турибди.

Энди мен вақтинча футболдан узоқда бўламан. Лекин бир нарсани ваъда қиламан. Насиб қилса яқин кунларда “Навбаҳор” 4 та супертрансферларни амалга оширади. Бу борадаги ишларни бошлаб қўйган эдик, яқинда эълон қилинади. Ушбу трансферларга мен ўзим бош-қош бўлмасам ҳам, мен ишонган ходимлар бу ишларни охиригача етказиб қўйишларига ишонаман.



Клубдаги ривожланиш асло тўхтаб қолмайди. Жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳам ёмон эмас, лекин чемпионлик йўлида таркиб яна кучайтирилади. Клуб ўз олдига қилинадиган ишлар бўйича узоқ йиллик режа тузган ва ушбу режа асосида ишлар амалга оширилади. Энди “Навбаҳор” олдингидек бўлмайди. Бундан кейин биз футболчилар билан узоқ муддатли шартномалар имзолаймиз, янги юлдузларни кашф этамиз ва ушбу юлдузлар Европа майдонларида тўп суришади. “Навбаҳор” ҳар томонлама профессионал клубга айлантирилади. Биз изланишдан тўхтамаймиз ва албатта ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Азизбек Турғунбоев ҳақида яна икки оғиз. Мухлислардан турли хил миш-мишларга ишонмасликларини, Азизбек ундай экан, Азизбек бундай экан, деган гапларни гапирмасликларини сўраб қоламан. Чунки Азизбек яна қайтараман, ҳақиқий марднинг ишини қилди. “Навбаҳор” учун охиригача туриб берди. Бундан кейин ҳам туриб беради. Биз ҳам Турғунбоев учун ҳар доим туриб берамиз. Ҳозир футболчига фақат ва фақат мухлисларнинг далдаси керак. Биз жамоамизнинг ҳар бир футболчисини хурмат қиламиз ва бу каби оғир ҳолларда уларни ёлғизлатиб қўймаймиз.

“Навбаҳор” бу “Пахтакор”дан қўрқадиган олдинги “Навбаҳор” эмас. Бундан кейин ҳам “Навбаҳор”, Сариковсиз ҳам “Пахтакор” ва бошқа Суперлига клублари билан бўладиган ҳар қандай муаммоларни ўзи ҳал қила олади. Жамоа шу ва шунга ўхшаш ишларда асло бўш келмайди. Бизнинг жамоа ҳар доим юқори мақсадлар учун курашишда давом этади.

Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди.

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика