Latest news

20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  0 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  1 19:50Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан, "Олимпик-MobiUz" "Локомотив" билан ўйнамоқда  0 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  0 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  2 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  1 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  3 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0

Шаҳзод Нурматов: «Ўйинимдан кўнглим тўлган куни фаолиятимни якунласам бўлаверади» News

Шаҳзод Нурматов: «Ўйинимдан кўнглим тўлган куни фаолиятимни якунласам бўлаверади»

Хабарингиз бор, «Бунёдкор» Pepsi Суперлиганинг 10-турида «Насаф»ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди (2:1).

Майдон эгаларидан жамоа сардори Жавлон Иброҳимов ҳамда мавсумни юқори кайфиятда ўтказаётган Хуршид Ғиёсов гол муаллифига айланишди.

Биз учрашувдан сўнг ўйинни бошланғич таркибда бошлаб, 76-дақиқада ўз ўрнини Филип Райевацга бўшатиб берганҳужумчи Шаҳзод Нурматовдан интервью олдик.

- Шаҳзод, «Насаф»га қарши марказий ўйинда ғалаба қозондинг­лар. Мазкур учрашувга қандай таъриф берган бўлардингиз?

- Ўйин кутилганидан ҳам қийин кечди. Айниқса, кетма-кет мағлубиятлардан сўнг бизда руҳий ҳолат яхши эмасди. Очиғи, шу нарса панд бериб қўйишидан чўчигандик. Мураббийимиз учрашув олдидан биз билан яхшигина гаплашиб олдилар.

Ҳамма бундан аввалги мағлубиятларни унутиб, бор эътиборини шу баҳсга қаратди. Бу ҳолатда фақат ўз кучимизга таянган ҳолда вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкинлигини билардик.

- Миржалол Қосимов сизларни қандай руҳлантира олди?

- Қандай бўлмасин, бу ўйинда ғалаба қозонишимиз кераклигини айтди. Фақат шу йўл билан қийин вазиятдан чиқиб кетишимиз мумкинлиги ва энг муҳими, барчаси ўз қўлимизда эканлигига ишонтира олди. «Ташқаридан келиб, ҳеч ким бизга ёрдам бермайди», деди.

- Учта мағлубиятнинг ҳаммаси ҳам «Бунёдкор»нинг ўзигагина боғлиқ ҳолатда рўй бердими?

- Ҳа, фақат ўзимизга боғлиқ, деб ўйлайман. Айбни ўзгалардан излашни ёқтирмайман. Аслида, энг осони ҳам шу бўлса керак, яъни айбни бировдан қидириш.

- Тушкун кайфиятдан чиқиб кетдинглар, деб ҳисобласак бўладими?

- Муҳим ўйинда ғалаба қозондик ва бу билан турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олдик. Ўйлайманки, омадсиз ўйинлар ортда қолди ва чемпионатнинг қолган учрашувларида очко йўқотмасликка интиламиз.

- Жамоада молиявий муаммолар йўқ, деб бўлмайди. Бундан ташқари, атрофда янграётган турли гап-сўзлар ҳам сизларга салбий жиҳатдан таъсир ўтказмай қолмайди, тўғрими?

- Албатта, таъсири бўляпти. Лекин бундай мураккаб вазиятдан фақат қозонилажак ғалабалар эвазига чиқиб кетиш мумкин. Буни яхши тушуниб турибмиз. Агар тушукунликка тушиб қолсак, натижа ёмон бўлса бўладики, асло ижобий кўриниш олмайди.

- «Бунёдкор»нинг мавсум учун қўйилган вазифалари ўзгармайдими?

- Йўқ. Ҳар доимгидек, чемпионлик учун курашамиз. Бунинг имкони бор, деб ўйлайман. Ҳали ўйинлар етарли. Асосий кураш олдинда. Иккинчи босқич кўп саволларга жавоб беради.

- Суперлиганинг ортда қолган тур ўйинлари ҳақида умумий фикрингиз қандай? Ҳали кўп нарса ўзгариши мумкинми? Ёки сценарий шу ҳолатда давом этармикан?

- Менимча, ҳали кўп нарса ўзгаради. Турнир жадвалидаги ҳозирги кўриниш ҳар бир турдан кейин ўзгаради, десам янглишмасак керак. Бундай де­йишимга ортда қолган 10та тур ўйинлари ва уларда қайд этилган натижалар сабаб бўляпти.

Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, етакчи жамоаларимиз ҳеч бир учрашувда осон ғалабага эришишмади. Бундан кейинги турларда ҳам ҳеч кимга енгил бўлмайди.

Турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалар ҳам етакчилардан очко тортиб оляпти. Бу чемпионатимизнинг кучайиб бораётганидан дарак бериб турибди.

- Биринчи босқич якунларига кўра кучли олтиликка кирган жамоаларнинг 7-12-ўринларни эгаллаган клублар билан ўйинлардаги очколарининг олиб ташланишига муносабатингиз қандай?

- Ёмон ҳам эмас, аксинча, яхши ҳам эмас. Бу Ўзбекистон футбол ассоциациясининг қарори. Шундай экан, Суперлиганинг барча жамоалари бу мажбуриятни бажариши шарт. Футболимиздаги янгилик ўзини қанчалик оқлашини вақт кўрсатади.

Иштирокчилар сонининг қисқаргани чемпионат савиясини оширди. Бу бор гап. Лекин очколарнинг олиб ташланиши - умуман бошқа масала. Шу сабабли ҳам бу мавзуда аниқ бир фикр билдиролмайман.

- Шаҳзод, жамоадаги бугунги ҳолатингиздан мамнунмисиз?

- Инсон борки, қайси соҳада ишламасин, ўзидан юз фоиз кўнгли тўлмайди. У ҳамиша ўз устида ишлашда давом этади. Футболда ҳам худди шундай. Ўз ўйинимдан кўнглим тўлган куни фаолиятимни якунласам бўлаверади. Шу сабабли ҳамиша ўзимга нисбатан танқидий кўз билан қарайман.

Ҳа, жорий мавсум кам гол уряпман. Табиийки, бундан хурсанд бўлмайман. Машғулотларда бор кучим билан ишлаяпман. Мавсумнинг қолган ўйинларида аввалгиларига қараганда яхшироқ ҳаракат қилиб, жамоам муваффақиятларига ҳисса қўшаман.

Юқорида айтганимдек, ҳали асосий баҳслар олдинда. Чемпионлик ва совринли ўринлар учун кураш сўнгги тургача давом этади. Бунга ҳозирданоқ ҳеч ким шубҳа қилаётгани йўқ.


Манба. "Интерфутбол" газетаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика