Latest news

22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  13 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  2 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  5 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  28 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  4 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 19:36"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди  17 19:21Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"  17 18:50Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор": Жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  11 18:20Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум  13 17:53"Барселона" Бруно Гимараэшни сотиб олмоқчи, аммо бунинг учун клуб сардорларидан бирини сотиши керак  5 17:22"Манчестер Юнайтед" мухлислари буни кўрмагани яхши  28 16:49"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"  19 16:28"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди  3

Шаҳриддин Ишназаров: «Навоийлик мухлислар «Қизилқум»га ишонади» News

Шаҳриддин Ишназаров: «Навоийлик мухлислар «Қизилқум»га ишонади»

Олий лига еттинчи тур марказий учрашувларидан бири «Қизилқум» — «Бухоро» учрашувидан кейин мезбонлар Мухлислар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу учрашувда ҳар бир очко икки жамоа учун ҳам жуда қадрли эди, — дейди Шаҳриддин Ишназаров. — Шу боис, кўплаб бухоролик ишқибозлар ҳам ўйинни стадионнинг ўзидан туриб кузатишди. Аслида учрашув дуранг натижа билан тугаганида ҳисоб адолатли бўларди. Афсуски, севимли жамоамиз ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев бироз ҳиссиётга берилиб, қизил карточка олди ва майдонни тарк этди. Шу вазиятдан 5-10 дақиқа аввал айнан Шерали меҳмонлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов билан тўқнашиб, боши ёрилганди. Буни тўғри тушунамиз. Жароҳат ҳам футболнинг бир бўлаги. Аммо ҳар қандай вазиятда футболчи ким бўлишидан қатъий назар ўзини қўлга олиши тарафдоримиз.

«Қизилқум» ушбу ўйингача мағлубият нималигини билмай келаётганди. Шу боис бўлса керак, охирги натижа айрим ишқибозларга ёқмаслиги мумкин. Аммо биз «Қизилқум» жамоасига ишонамиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар севимли футболчиларимизнинг кейинги учрашувларидаги ғалабаларига ишонамиз ва уларни доимо қўллаб-қувватлаймиз! Навбатдаги ўйинда «Қизилқум» Қаршига сафар қилади. Кўпсонли Мухлислар клубимиз аъзолари ушбу ўйинда ҳам ўз суюклиларига далда бўлишга ҳозирданоқ тайёр! Олға, «Қизилқум»! Доимо ғалаба ёр бўлсин!", - дейди Ишназаров.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика