Latest news

10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  2 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  12 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90

Шаҳбоз Эркинов Красницкий клуби аъзосига айланди News

Шаҳбоз Эркинов Красницкий клуби аъзосига айланди

“Насаф” жамоаси сафига иккинчи даврадан келиб қўшилган тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов Красницкий тўпурарлар клуби аъзосига айланди.

Шахбоз Эркинов жамоамиз сафига қўшилганга қадар 99та тўп муаллифи бўлган. У охирги 99-голини “Машъал” сафида киритган эди. Ҳужумчи шу пайтгача миллий чемпионатимизда 85та, кубок баҳсларида 13та ва клублар сафида қитъамиз футбол мусобақаларида 3та гол киритган.
 
26 август куни Қўқонда бўлиб ўтган 20-тур доирасидаги “Қўқон-1912” жамоаси билан бўлган баҳсда икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Яъни у 100 ва 101-голларини киритди. Бу билан у мамлакатимизнинг Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланди.
 
Ўз фаолиятини “Пахтакор” жамоасида бошлаган Шахбоз Эркинов мамлакатимизнинг кўпгина клубларида тўп тепган. “Насаф” унинг еттинчи клуби ҳисобланади. Шунингдек Шахбоз Эркинов воҳамизнинг учта клубида ҳам тўп тепган футболчилардан бири саналади.
 
Энди ушбу тажрибали ҳужумчи, дастлаб Олег Шацких аъзо бўлган - Красницкий клуби аъзоси ҳисобланади.
 
Шахбоз Эркиновни ушбу катта ютуқ билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва жамоамизнинг барча аъзолари, шунингдек мухлислар номидан муборакбод этамиз.
 
Ушбу Красницкий номидаги тўпрарлар клубига ҳозиргача мамлакатимизнинг 35 нафар футболчиси аъзо бўлган. Шахбоз Эркинов эса 36-аъзо сифатида қайд этилди. Эркиновдан кейинги ўринда жамоамизнинг яна бир аъзоси – Илҳом Шомуродов турибди, унинг ҳисобида ҳозирча 82та тўп бор.
 
Тўпурарлар клуби аъзоларига топшириладиган махсус соврин, жамоамизнинг яқин учрашувларининг бирида расман унга топширилиши кутилмоқда.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика