Latest news

14:33Финаллар куни  2 13:37"Олимпик" ва "Андижон" ўртасидаги учрашувдан сара ГАЛЕРЕЯ  0 13:26Ғолиб номи аниқланмаган Про лиганинг марказий учрашувидан галерея  0 13:20"Уэмбли"да "Титанлар жанги": Англия Кубоги финали учун превью  7 13:12Легионерларимиз майдонга тушадиган кун  3 12:45Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади. Финални ҳамюртимиз бошқаради  4 12:25Тен Хаг МЮдаги иши ҳақида: "Икки мавсумда учта финал - жуда яхши натижа"  4 11:49Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди  0 11:20Ўзбекистон Суперкубоги - 2024. Сейткамолов, Кошелев, Пишур, Машарипов. Олдинги 8 та ўйинда кимлар майдонга тушган?  5 10:45"Андижон" меҳмондаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди   2 10:10"Пахтакор" майдонида очко олиш машаққати — "Қизилқум"нинг Тошкентдаги биринчи ва ягона ғалабасини эслаймиз  1 09:47Пеп Гвардиола: "Манчестер Юнайтед" Англия тарихидаги энг яхши жамоа ва доим ҳурматга лойиқ"  5 09:10"Пахтакор" чемпионат доирасида 12 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда. Навоийликлар сўнгги бор қачон "шерлар"дан очко олган?  9 08:36Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди  1 08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  9

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти" News

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти"

"Тезкор Студия"нинг Осиё Кубогига бағишланган навбатдаги сони Қатар пойтахти Доҳадан олиб борилди.

Камолиддин Алимов бошчилигидаги эфирда таниқли футбол мутахассиси Шаҳбоз Беғамов меҳмон сифати қатнашди ва ўз фикрларини билдирди. 


"Гуруҳдаги қилишимиз керак бўлган ишни қилдик. Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Шунчаки йўлимизда давом этяпмиз. Эндиликда қолган ҳар бир ўйин терма жамоамизнинг ҳолатини баҳолаб беради. Биз учун Осиё Кубоги энди бошланяпти. Сурия билан дуранг бўлди. Ҳиндистонни ютишимиз керак эди. Асл ҳолатимизни, Катанецнинг ҳақиқий ишини энди кўрамиз. Ҳиндистонни ютиш янгилик эмас. Сурия билан ўйин кўпчиликни танқидига учради ва бу ўринли эди. Ҳиндистон билан схемани ўзгартиргани фойда келтирди. Мураббий хатолардан тўғри хулоса чиқара олди. Балки бу Катанецнинг режасида бўлгандир. 

Австралия билан ўйинни ҳам ўта муҳим, деб бўлмайди, чунки икки жамоани дуранг ҳам қониқтириши мумкин. Албатта, биринчи ўринни олиш ёқимли бўлади. Рақиб танлаш эса эҳтимоллар назариясида бўлади. Лекин ҳеч бир жамоа ёки мураббий биринчи ёки иккинчи ўрин билан чиққан яхши, деган йўлни танламайди. Бу аслида зарарга ишлаши мумкин. Ҳар қандай футболчи ғалабани кўзлаб чиқади. Рақиб танлаш ресторанга кириб ўзингиз истаган таомни танлаш, дегани эмас. Осон, деб ўйлаган рақиб кутилмаганда зарба бериб қолиши мумкин",- дейди Шаҳбоз Беғамов.

 

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика