Latest news

16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  13

Шаҳар бедарвозами? News

Шаҳар бедарвозами?

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали ўзбек футболидаги муаммолардан бирига тўхталди:

"Янги йилнинг аввалида "Навбаҳор", "Нефтчи" ва АГМК жамоаларининг фаол трансфер компанияси барчани ўзига маҳлиё қилиб қўйди. Эйфориядаги мухлислар "Пахтакор" гегемонлиги якунлангани, чемпионлик Олмалиқ ёки Наманганга насиб қилиши ҳақида гапиряпти. Лекин, негадир "Насаф" яна жим...

Умуман олганда, ҳозир футболимиз учун Қарши шаҳри жамоасининг кучайиши муҳимроқ. Чунки "Насаф"ни 15 март санасида кутиб турган ўйин ("Банияс" майдонида) биз учун муваффақиятли якунланса, 2022 йилда ҳам халқаро майдонда 3 клубимиз иштирок этади ("Сўғдиёна"га ОФК кубоги учун йўл очилади). ОЧЛ ва ОФК кубогидаги ижобий натижалар эса 2024 йил учун халқаро мусобақаларга бериладиган квоталаримизга таъсир қилади. 

Аммо "Насаф" матбуот хизмати жим. Жамоани Дониёр Нарзуллаев ҳамда Андрия Калудерович тарк этди, таркибга келиб қўшилган янги футболчилар ҳақида маълумот берилмади, ҳеч ким трансфер қилинмади. Аслида қилишнинг имкони ҳам йўқ!

Боиси шундаки, ФИФА 9 декабрь куни "Насаф"га трансфер тақиқи белгилаганди. Бу санкция Абделае Диаките олдидаги қарздорлик ва жарима тўланмагани учун қўйилган. Энг қизиғи, франциялик футболчи Ўзбекистонда 1 кун ҳам бўлмаган, лекин жамоа раҳбариятининг "оқилона" қарори туфайли белини оғритмасдан ҳам 100 минг доллар ишлаб топади. Шунингдек, клуб ОФКга ҳам жарима тўлаши кераклиги айтиляпти ("Ли Ман" билан ўйинда стадиондаги хавфсизлик масаласига эътиборсиз бўлгани учун). Бу жазо ҳам айнан раҳбариятнинг қўпол хатоси туфайли "осмондан тушди". Агар "Насаф" мутасаддилари ОФК вакилининг огоҳлантиришини тўғри қабул қилишса, катта эҳтимол билан бундай бўлмасди.

Энди савол туғилади: юқорида айтилган ҳолатларда "қовунни ким(лар) ерга тушириб юборган?" Уларга нисбатан қандайдир чора кўриладими ёки клуб бюджети ҳамда ўзбек футболи имиджига катта зарар етказаётганлар даҳлсиз кимсаларми? 

Юқоридаги каби ҳолатлар аввалроқ давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштириладиган бошқа жамоаларда ҳам такрорланганди. Бу мутасаддиларнинг илимсизлиги туфайли юзага келадиган ҳолат. Иш жараёнида билим тополмаган мутахассислар ҳеч бўлмаса мухлислардан узр сўраш учун куч тополса яхши бўларди. Ҳамма ўз хатолари учун жавоб бериши керак! 

P.s. Афсуски, яқин келажакда бундай бўлмаса керак. Чунки дарвозаси йўқ шаҳарлар фақат бизда бор...", — дейилади постда.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика