"Шабаб Ал Аҳли" бош мураббийи: "Футболчиларимга АГМКга дастлабки 15 дақиқада кучли босим қилиш кераклигини айтдим"
25 apr 2021 10:32
News
"Шабаб Ал Аҳли" бош мураббийи: "Футболчиларимга АГМКга дастлабки 15 дақиқада кучли босим қилиш кераклигини айтдим"
ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК (3:1) учрашувидан кейин БАА клуби устози Маҳди Али ўз фикрларини билдирди.
"Оғир ўйин бўлди, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Футболчиларимни табриклайман ва натижадан албатта мамнунман. Ўйиндан аввал шогирдларимга ғайриоддий ҳеч нима демадим, шунчаки бу муҳим ўйин эканлигини ва жуда диққатли бўлишимиз кераклигини айтдим. Дастлабки 15 дақиқада рақибга кучли босим қилишни тайинладим. Футболчиларим кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди.
Бугунги баҳсда беш ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилдик, сабаби АГМК сафида яхши ҳужумчилар ва қанот футболчилари бор. Шу боис ҳимоячилар сонини оширдик.
Улар ўз услубларини ўзгартиришди ва биз ҳужумдан ҳимояга ўтдик. Ўйинга мослашишга уриндик," - дейди Маҳди Али.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments